10 November 2015
22:14 - Россия бир парча ерини Хитойга бермабди, аммо каттароқларини сув текинга сотишга мажбур бўлади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Россия Хитойга Уссурийскдаги 4,7 кв. км ерини бериб юборгани ҳақидаги хабарни рад этди. Ер берилганини хитойларнинг China Daily ахборот воситаси эълон қилган экан. Буни рад этган эса, русларнинг давлат хабар агантлиги "Новости".

Ташқи ишлар вазирлиги шундай демоқдами, демак, ростдан ҳам руслар шу бир парча ерни Хитойга бермаганлар. Аммо, келажакда, дейди мухбиримиз, руслар ўз қўлларида бўлган ерларининг катта-катта қисмларини Япония ва Хитойга арзимаган пулга сотишга мажбур бўладилар. Чунки, Ғарбнинг санкциялари остида иқтисоди чўкаётган Россия бир тийинга муҳтож ҳолга келиб, сотишга ердан бошқа нарсаси қолмайди.

Қолаверса, бу нарса руслар учун янгилик эмас. Маълумки Россия 1867 йили ҳозир АҚШнинг штатларидан бири бўлган Аляскани америкаликларга 7,2 миллион долларга сотган эди. Алясканинг сатҳи 1 миллион 519 минг км², у АҚШнинг энг катта штати. Яъни, ҳар бир квадрат километр 4,74 доллардан сотилган.