Кундалик хабарлар - 22 December 2015
05:18Қозоғистондаги элчимиз Алишер Салоҳитдинов чақириб олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Алишер Салоҳитдинов муддатидан аввал лавозимидан озод қилинган. У 2012 йилдан бери Қозоғистодаги дипломатик миссиямизни бажариб келаётганди. Ҳозирча унинг ўрнига янги элчи тайинлангани хусусида маълумот йўқ. Салоҳитдинов 1995 йилдан Ўзбекистоннинг Украинадаги консули, 1997 йилдан Ўзбекистон ТИВнинг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, 1998 йилнинг сентябридан Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги ишончли вакили...
22:45Европа Иттифоқи Россияга қарши киритилган санкциялар муддатини яна 6 ойга чўзди
ЕИ Россия қарши киритилган санкциялар 2016 йилнинг 31 июлигача давом этишини расмий баёнотида эълон қилди. Баёнотда айтилишича, Россия Украинада кризисни ҳал қилиш бўйича қабул қилинган Минск шартномаси талабларини тўла бажармагани сабабли санкциялар давом эттирилади. Бундай қарор олиниши аввалдан маълум эди. Масалан, ўтган жума куни ЕИ давлатларининг Брюсселдаги доимий вакиллари йиғилишида шундай қилишга келишилганди. Бугунгача ҳамма давлатлар бу келишувни тасдиқловчи ҳужжатлар юборишган ва...
- 21:11Марғилонда газ йўқлиги сабабли фуқаролар норозилик билан кўчага чиқмоқда
“Озодлик” радиосининг хабарига кўра, Фарғона вилояти Марғилон шаҳри Саховат маҳалласи аҳолиси уч кундан буён табиий газ ва электр йўқлигидан норози бўлиб, кўчага чиқмоқда. Ҳокимлик ва мутасадди ташкилот вакилларининг норози аҳолига муаммони ҳал қилишга бераётган ваъдаларига ҳеч ким ишонмаяпти. Газ идораси масъуллари эса газ босими пастлиги боис аҳолини узлуксиз газ билан таъминлашнинг имкони йўқлигини тан олмоқда. Кўчага чиққан норозилар сони 150дан 200гача бўлиб, уларнинг аксарияти аёллардир...
20:47Биометрик паспортларга ўтишнинг муддати узайтирилди
Мамлакат ҳукуматининг қарорига мувофиқ, яна 10 кундан сўнг Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фуқаролик паспортлари, агар улар биометрик маълумотлар киритилмаган бўлса, яроқсиз ҳисобланиши лозим эди. 2011 йилнинг 1 январидан бошланган биометрик паспортларга ўтиш ислоҳоти паспортталаб фуқароларнинг ярмини ҳам қамраб ололмади. Шу боисдан ҳукумат бу муддатни яна ҳам узайтирди. Маълум бўлишича, биометрик паспортга ўтиш муддати 2018 йилнинг 1 июлига қадар узайтирилган, аммо бу гап ҳали расмий эма...
- 20:02Экстремизмда гумонланаётган ҳамюртимиз Ўзбекистонга экстрадация қилинади
Россия Федерацияси Бош прокуратураси матбуот хизматига кўра, диний экстремизм ва террорчиликка алоқадорликда гумонланаётган ўзбекистонлик 30 яшар Шахобиддин Ўринов Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилади. Ҳамюртимизни Орёл вилояти суди исломий террорчиликка молиявий кўмак берганликда айбдор, деб топган. Маълумотларга кўра, Ўринов 6 йил аввал Ўзбекистонда яшириш равишгда “Таблиғчилар” диний радикал оқимига қўшилган. 2012 йилнинг мартидан бошлаб “Туркистон Исломий партияси...
- 18:48Тошкент ҳокими пойтахтликларни янги йилни уйларида байрам қилишга чақирди
Бир муддат аввал айрим оммавий ахборот воситаларида Тошкент шаҳар ҳокимиятининг янги йил байрами кечаси ресторан, кафе ва емакхоналарни ёпиб қўйиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳокимлик бу маълумотларни рад қилди: 31 декабрь куни Тошкент шаҳридаги ресторан ва бошқа кўнгилочар муассасаларда ўткзилиши белгиланган маросимларга тақиқ жорий этилмаган, аммо ҳокимлик барибир пойтахтликларга байрамни уйларида кутишни тавсия қилмоқда. “Янги йил байрами мамлакатимизда оила даврасида нишон...
18:12Иштони йиртиқ тиззаси йиртиққа кулибди: Озорбайжон манати 50 фоизга қадрсизланган
Бир қанча маҳаллий нашрларимизнинг “Интерфакс-Азербаджан” агентлигига таяниб ёзишича, Озорбайжон миллий валютаси – манатнинг қиймати 21 декабрь куни 48 фоизга тушиб кетган. 21 декабрь куни Озарбайжон Марказий Банки расмий курсни 1.55 манат/1 доллар миқдорида белгилаган. Ҳолбуки, 18 декабрь куни курс қарийб 1 манат/1 долларни ташкил қилаётганди. Манат бир неча кунда 47.6 фоизга қадрсизланди. Ҳамма гап шундаки, Озорбайжон Марказий Банки манатни эркин сузишга қўйди. Эслатиб ўтами...
15:38ИШИДда ҳам порхўрлик ва коррупция борлигини Financial Times энди тушунибди, “Ҳаракат”ни ўқииса эди, аввалроқ тушунарди
Машҳур Financial Times газетаси ИШИДда ҳам коррупция касаллигига мойиллик бор эканлиги, ҳозир унинг ичида порахўрлик ва коррупция гуркираб ўсаётгани, айнан ИШИД ичидаги турли даражадаги командирлар коррупцонерга айланиб бўлгани, жиҳодчилар сафига қўшилувчиларнинг сонини орттираётгани ҳақида мақола эълон қилди. Жангариларнинг ўзи ИШИД ичида коррупция каби жирканч нарсалар бўлмаслигини, чунки улар муқаддас иш билан шуғулланаётганларини айтишса ҳам, дейди газета мухбири ИШИД таркибидаги Умар исмли...
10:14Порошенко рассказал, когда жители Донбасса и Крыма смогут ездить без виз в ЕС
Жители Донбасса и Крыма смогут ездить без виз в ЕС после возвращения суверенитета Украины на эти территории. Об этом президент Украины Петр Порошенко заявил в интервью одному из украинских телеканалов. «Выезд за границу в режиме безвизового режима возможен только по биометрическим паспортам. Могу подчеркнуть, что я не исключаю, что некоторые из жителей временно оккупированных территорий - УНИАН) Донбасса и Крыма сможет получить биометрические паспорта, но эти случаи будут рассматриваться от...
09:45Бугун Тошкентда эмас, Остонада вазирлар даражасидаги Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё учрашуви бўлади
Европа Иттифоқи делегациясига бу супердавлатнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Бош комиссари, италиялик сиёсатчи Федерика Могерини (расмда) раҳбарлик қилади. Марказий Осиё давларининг делегацияларини ҳам ўша давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари бошқаришади. Учрашувда турли соҳалар бўйича минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш ва халқаро муаммолар бўйича фикр алмашиш назарда тутилган. Расмий хабарларда айтилишича, Федерика Могеринининг Остонага ташрифи доирасида Қозоғистон ва Европа...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведенияЧитать дальше...
Юсупов Илхомжон
Добавить сведенияЧитать дальше...