Кундалик хабарлар - 23 December 2015
14:47Москвада иккита саммит: Коллектив Хавафсизлик Шартномаси Ташкилотида раислик Арманистонга, Евросиё Иқтисодий Иттифоқида - Қозоғистонга ўтди,Ислом Карим инида қолди
Маълумки, КХШТга Россия, Белорусия, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари, ЕОИИга Россия, Белорусия, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон киради. Келажакда ЕОИИга Тожикистоннинг ҳам кириши кутилмоқда. Яъни, тамомийла ҳарбий бўлган КХШТ ва тамомийла иқтисодий бўлган ЕОИИ – уларга кирувчи давлатларнинг стратегик альянсидир. Кеча бу мамлакатларнинг лидерлари Москвада тўпланиб, биратўла бу икки ташкилотнинг саммитини алоҳида-алоҳида ўтказиб олдилар. Дунёдаги мураккаб ...
10:04Туркия Президенти ўз душмани Фатхулла Гулен ва унинг одамларини Туркияга олиб келиб суд қилиш ниятини очиқлади
Кеча Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон аввал Президент Саройи деб аталаган ва танқидлардан кейин Президент Мажмуаси деб айтилишга бошланган қароргоҳида Истанбул Дўстлик Жамияти фаоллари билан учрашув ўтказиб, у ердаги нутқида асосий урғуни Фатхулла Гулен жамоаси билан курашга бағишлади, дейилада “Миллиёт” газетасининг хабарида. Ражаб Эрдўғон аввалги ҳамкори, ҳозир эса душманига айланган Фатхулла Гуленнинг исмини тилга олмасдан, Фатхулла Гулен ҳозир АҚШнинг Пенсильвания штатида яшаётганига имо-...
08:27Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Москвада ушланди ва қўйиб юборилди
Москва шаҳрининг Гагарин туманида Ўзбекистоннинг бош вазирининг собиқ ўринбосарларидан бири Валерий Атаев полиция томонидан ҳибсга олинди. У Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратруаси томонидан бюджет маблағларини ўзлаштириш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб, халқаро қидирувга берилганди. The Moscow Post хабарига кўра, Атаев Россия фуқароси бўлгани боис уни Ўзбекистонга қайтариш масаласи ўйлаб кўрилади. Собиқ мулозимиимзнинг аввал Гагарин тумани прокуратураси томонидан тергов...
22:22“Коммерсантъ Холдинг” тўла Алишер Усмоновнинг қўлига ўтди
Ўзбек аслли Россия миллардери Алишер Усмоновга тегишла бўлган gazeta.ru Интернет нашри “Интерфекс” Агентлигига асосланиб хабар беришича, “Коммерсантъ Холдинг” энди тўла Алишер Усмоновнинг қўлига ўтди ва “Коммерсантъ” газетасининг ягона таъсисчисига айланди. Бунгача Алишер Усмонов бу холдингни Кипрда яратилган Kommersant Holding (Cyprus) Ltd орқали бошқарар экан.
- 21:37“Сурхонозиқовқатсаноати”нинг 10 дан ортиқ мулозими ҳибсга олинди
Сурхондарё вилоятидаги “Сурхонозиқовқатсаноати” акциядорлик жамияти (собиқ Денов ёғ-экстрация заводи) директори Комил Эргашев ва жамиятнинг яна 10 нафар мулозими Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг Сурхондарё вилояти бошқармаси тезкор вакиллари томонидан ҳибсга олинган. Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан Денов ёғ-экстрация заводининг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг талон-тарожлик, солиқлардан бўйин товлаш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сох...
- 21:00Кун латифаси: Ўзбекистонда ишсизлик даражаси атиги 5 фоиз экан
Ўтаётган йилнинг тўққиз ойлик якунларига кўра, Ўзбекистонда ишсизлик даражаси ўртача 5,1 фоизни ташкил этганмиш. Бу ҳақда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълумотини барча маҳаллий матбуот нашрлари чоп этган. Ислом Карим бошчилигидаги улкан ислоҳотлар самараси ва меҳнат бозорида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ишсизликнинг асосий кўрсаткичлари, яъни ишчи кучларга бўлган талаб ва таклиф барқарорлашганмиш. 2015 йилнинг 9 ойи якунларига кўра, умумий 18,2 миллион м...
20:23Яхши хабар: Россиядаги мардикорларимизни ҳимояловчи шартнома тузилади
Ўзбекистон ҳукумати Россияда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини уюшган ҳолда ишга қабул қилиш ҳақида шартнома ишлаб чиқиб, уни Россия ҳукуматига топширди. Бу ҳақда хабар қилаётган оммавий ахборот воситаларига кўра, Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган шартномада Ўзбекистон фуқароларининг Россия Федерациясида ижтимоий ва ҳуқуқий кафолатлар билан ишга ёллаш кўзда тутилган. Ўтган йилнинг июль ойида кўтарилган мазкур масала Россия ва Ўзбекистон ҳуку...
- 19:47Ўзбекча иқтисодий сиёсат: фермер хўжаликларини аввал оптималлаштиришди, энди минималлаштиришмоқчи
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси фермер хўжаликлари учун экин ерларининг оптимал ўлчамини ўртача 36,1 гектар ҳисобида белгилаб бериш ҳақидаги тавсияларни ишлаб чиқди. “Қишлоқ ҳаёти” газетасига кўра, фермер хўжаликларини қайта ташкил қилиш ҳамда экин майдонларини муқобиллаштирилиши ислоҳоти натижасида яна 18 мингдан ортиқ фермер хўжалиги ташкил этилади. Ҳозиргача мамлакатда 83 мингдан ортиқ фермер хўжалиги мавжуд эди. Ҳукумат қарорида фермер хўжаликларига янги й...
- 19:02“Бирлик”нинг таклифи кеч қабул қилинди: Жанубий Кореяга 2000 дан ортиқ ишчи расмий равишда жўнатилди
Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қошидаги Ташқи миграция агентлиги шу йилнинг ўзида 2 минг 194 нафар фуқаромизни Жанубий Кореяга ишга жўнатди. Ишчиларимиз Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳамда Жанубий Кореянинг Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида 2012 йилнинг 13 декабрида эришилган меморандум асосида хорижда иш билан таъминланган. Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги берган маълумотга кўра, уларнинг 406 нафари ...
05:53Афғонистонда ўлимчи-террорист ўзи билан бирган 6 америкалик ҳарбийни ўлдирди
АҚШ қўшинларининг Қобул яқинидаги Баграм ҳарбий базаси олдида юз берган бу терактга маъсулиятни Толибон олди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. АҚШнинг Афғонистондаги расмийларига кўра, бу теракт сўнги йиллардаги энг кўп қурбонли ҳужум бўлган. Қаранг, АҚШдек давлат 14 йилдан бери Толибонни йўқ қилолмайди. Мана энди ўртага ИШИД чиқди ва АҚШ Президенти Барак Обама унга қарши кураш стратегиясини эълон қилиб, ўша куниёқ дам олиш учун Гавая оролларига жўнаб кетди. У ўз стратегияси қандай ам...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Юнусов Олимжон
Добавить сведенияЧитать дальше...
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведенияЧитать дальше...