22 December 2015
05:18 - Қозоғистондаги элчимиз Алишер Салоҳитдинов чақириб олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Алишер Салоҳитдинов муддатидан аввал лавозимидан озод қилинган. У 2012 йилдан бери Қозоғистодаги дипломатик миссиямизни бажариб келаётганди. Ҳозирча унинг ўрнига янги элчи тайинлангани хусусида маълумот йўқ.

Салоҳитдинов 1995 йилдан Ўзбекистоннинг Украинадаги консули, 1997 йилдан Ўзбекистон ТИВнинг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, 1998 йилнинг сентябридан Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги ишончли вакили, 1999 йилнинг январидан Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимларида ишлаган. 2007 йилдан Остонага кетгунига қадар Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси бўлган.

Кўриниб турибдики, Алишер Салоҳитдинов мавжуд режимнинг оддий хизматкори, унинг на миллат ва давлатимиз тақдири ва келажаги билан иши йўқ. Демак, тахмина қилиш мумкинки, уни юқорироқ лавозимга кўтариш учун Остонадан чақириб олганлар.