23 December 2015
14:47 - Москвада иккита саммит: Коллектив Хавафсизлик Шартномаси Ташкилотида раислик Арманистонга, Евросиё Иқтисодий Иттифоқида - Қозоғистонга ўтди,Ислом Карим инида қолди

Маълумки, КХШТга Россия, Белорусия, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари, ЕОИИга Россия, Белорусия, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон киради. Келажакда ЕОИИга Тожикистоннинг ҳам кириши кутилмоқда. Яъни, тамомийла ҳарбий бўлган КХШТ ва тамомийла иқтисодий бўлган ЕОИИ – уларга кирувчи давлатларнинг стратегик альянсидир.

Кеча бу мамлакатларнинг лидерлари Москвада тўпланиб, биратўла бу икки ташкилотнинг саммитини алоҳида-алоҳида ўтказиб олдилар. Дунёдаги мураккаб сиёсий вазият, бу икки ташкилотга кирадиган ташкилотларда эса, бунинг устига, оғир иқтисодий вазиятни ҳисобга олсак, бу икки саммитда нималар гаплашилганини тахмин қилиш қийин эмас. Аммо, бу саммитларга оид хабарларда тафсилотли маълумот йўқ.

Аммо, бирнарса маълум – КХШТда раислик Арманистонга, ЕОИИда раислик Қозоғистонга ўтди.

Эслатиб ўтамиз, КХШТ 1992 йил май ойида Тошкентда Ислом Каримнинг таклифи билан тузилган, кейинчалик Ўзбекистон бу ташкилотга икки марта кириб-чиққан.

Яна бир диққатга сазовор нарса: Арманистон Президенти Серж Саркисян КХШТда раисликни қабул қилар экан, бу ташкилот аъзоларини Арманистон-Озорбайжон конфликтида Арманистонни етарлича қўллаб-қувватламасликда, кўпроқ Озорбайжон билан ўйин қилишда айблади.

Ўзбекистон бу давлатлар альянсининг қуршовида қолар экан, ўзининг стратигик йўлини танлаши керак, яккамоховлик – ҳеч нарсага ечим бўлолмайди. Аммо, мамлакатимизда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бундай нарсалар билан иши ҳам йўқ.