05 January 2016
15:50 - Мусулмон қочқинларнинг чўкиб ўлиши давом этмоқда, шиа-сунний уруши авжига чиқмоқда

Саудияда шиа уламо қатл этгандан кейин Эрон бу мамлакатга қарши совуқ уруш бошлагач, сунний мамлакатлар Эрон билан дипломатик алоқаларни узушни бошлашган эди. Аввал алоқаларни Саудиянинг ўзи узди, кейин унга Судан ва Баҳрейн қўшилган эди. Бугун Қувайт ҳам Эрондаги элчисини чақириб олди ва Эрондан ўз элчисини чақириб олишни талаб қилди.

Европани Осиё ва Африкадан ажратиб турувчи сувларда эса, ўз мамлакатларидаги қашшоқликдан қочиб Европага келаётан қочқинлар тўла кема ва кемачаларнинг ботиши ва одамларнинг чўкиб ўлиш ҳоллари давом этмоқда. Кеча Эгей денгизи орқали Юнонистоннинг Лесбос оролига келаётган кеманинг ботиши натижасида 21 киши ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар Reuters агентлигига асосланиб тарқатилмоқда. Аниқроғи, ҳозирча 21 кишининг жасади топилган, уларнинг учтаси болаларнинг жасади.

Фармаконис ороли яқинида бошқа қайиқ ботгани ва 10 киши ҳалок бўлгани ҳақида ҳам Reuters агентлигига хабар берди. Юнонлар 13 кишини қутқаришга улгуришибди.

Қаранг, шиа ва суннийлар биргаликда Ислом дунёсининг қолоқлиги ва қашшоқлиги билан боғлиқ масалалар билан шуғулланиш ўрнига ўзаро совуқ ва ҳақиқий уруш қилиш билан оворалар. Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча исломи терроризми ҳам, шиа-сунний уруши ҳам битмайди.