05 January 2016
20:51 - Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати янги рекордни урди

2 кун аввал Самарқандда қиш чилласига хос бўлмаган ҳаво ҳарорати кузатилди: +21,3 даража. Мазкур кўрсаткич рекорд ҳисобланиб, 2002 йили ҳаво ҳарорати қиш чилласида +18,1 гача кўтарилганди. Тошкентда эса янги йил арчаси қад кўтариб, йил кириб келганида +19 даража илиқ эди. Кеча ва ўтган куни ҳаво ҳарорати бироз пасайди, аммо бугундан яна кўтарилишга бошлади. Синоптиклар ҳаво ҳароратининг ҳафта ўрталарида яна +19 +20 даражагача кўтарилишини айтишмоқда.

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги айрим хонадонларда эса бодом гуллади. Табиийки, бундай хосиятсиз ҳодисаси ижобий таърифлаб бўлмайди. Яъни, қиш давомидаги муқаррар совуқ бодом гулини нобуд қилади.