20 January 2016
10:54 - Туркиядаги мухолифат партияси раисининг ўринсиз гапи: “Ҳеч кимда жасорат бўлмаса, Оллоҳдан қўрқмайдиган бизда жасорат бор”
Туркия матбуоти, жумладан, бу мамлакатнинг энг катта“Миллиёт” газетаси Отатурк тарафидан яратилган ва ҳозир бош мухолифатчи бўлган Жумҳурият Халқ Партияси лидери Кемал Қиличдорўғлининг мамлакат парламентидаги ўз партиясининг фракцияси мажлисида Президент Ражаб Эрўғоннинг ўз инагурацияси вақтида айтган сўзларини эслатиб айтган қўйидаги гапларини “ўринсиз гап” деб баҳоламоқдалар: “У ўз гапларига содиқ қолмаса, унга номис ва шараф нималигини эслатиш менинг елкамга тушмоқда. Нимага менга тушаётганини ҳам гапираман. Нега у парламент сайлов кампанияси вақтида Президент тарафсиз эканлигини ҳам назарга олмасдан ўзининг собиқ партияси парламентда 400 ўрин олиши учун ҳаммани унга овоз беришга чақирди. Мамлактимизнинг судлари Президент тарафсиз қолмаётганига кўз юмдилар, бирон нарса демадилар . Олий Сайлов Комиссияси ҳам ҳеч нарса демади. Бир нарса дейишга ҳеч ким жасорат этолмаса, Оллоҳдан қўрқмайдиган биз этамиз.”

Табиий, Кемал Қиличдорўғли ҳаяжон билан гапирар экан, ўринсиз гап айтди, оғзидан хато сўзлар чиқди. Тахмин қидлиш қийин эмаски, у “Бир нарса дейишга ҳеч ким жасорат этолмаса, Оллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмайдиган биз этамиз” демоқчи бўлганди.

Унинг гаплари оддий хато бўлса ҳам, Ислом фанатиклари уни кечирмасликлари ўз-ўзидан маълум. Президент Ражаб Эрдўғон эса, ўзини диктатор деб айтган Кемал Қиличдорўғли устидан судга ариза берди ва мухолифат лидеридан 100 минг турк лираси миқдорида жарима пули истади.