19 January 2016
20:46 - Ўзбекистонда янги давлат бош санитар врачи ва Онкология марказининг янги раҳбари тайинланди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат мажлиси ўтган ва унда Санитария эпидемиология назорати бош бошқармаси бошлиғи тайинланган. Мамлакаат бош санитар врачи сифатида иш бошлаган одам Аъзам Абдуахатович Ибодуллаевдир.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, Республика онкология илмий марказига ҳам янги раҳбари тайинланган. Бу лавозимга ўтирган Мирзоғолиб Тиллашайхов шу пайтга қадар Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказини бошқариб келаётганди.