19 January 2016
21:31 - Ёмон хабарга яхши таҳлил: Ўзбекистон АҚШнинг “жуда хавфли мамлакатлар” рўйхатига кириши мумкин, аммо бундай бўлмаслигига умид қиламиз
"Известия" газетасининг ёзишича, АҚШнинг Кентукки штати сенатори Рэнд Пол ишлаб чиққан қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон “жуда хавфли мамлакатлар” рўйхатига киритилиши мумкин. Агар Ўзбекистон бу рўйхатга кирса, фуқарорларимизнинг АҚШ визасини олиши яна ҳам қийинлашади.

Мазкур қонун лойиҳаси ҳозирда АҚШ Конгрессида кўриб чиқилмоқда. Сенатор ишлаб чиққан чорада юқоридаги “жуда хавфли мамлакатлар” фуқаролари учун виза беришдан олдин уларни камида 30 кун мобайнида чуқур текшириш ва ушбу мамлакатлардан келган қочқинлар ортидан назоратни кучайтиришни ўз ичига олган. Шунингдек, АҚШ Давлат департаменти рўйхатдаги мамлакатлардан мажбурий кўчиб келган кишиларни қабул қилмаслик ҳуқуқига эга бўлиши мумкин.

Аммо, маълумки, Ислом Карим режимини Исроилнинг АҚШдаги лоббистлари, яъни АҚШлик яҳудийлар, жумладан, бухоро яҳудийлари, тўла қўллаб-қувватлайдилар. Шу сабабли, бу қонун Конгрессдан ўтмаса керак. Яхши, шундай бўлса, АҚШ яҳудийлари биринчи марта ўзбекларнинг фойдасига иш қилган бўладилар.

Аслида, АҚШда яшайдиган ўзбеклар Исроил лоббисига таъсир кўрсатиб, дунёнинг энг ёмон 10 та диктаторидан бири ҳисобланадиган Ислом Карим режимни қўллаб-қувватлаш ўзбекларга душманлик руҳидаги иш эканлигини тушунтиришлари керак.