10 March 2016
20:15 - Ўзбекистонда яна интернет муаммоси
“Ўзбектелеком” ширкати хабарига кўра, ширкатнинг ҳамкорлари билан боғлиқ муаммоси туфайли 10 март Тошкент вақти билан 00:00 дан 05:00 гача ва 11 март Тошкент вақти билан 01:00 дан 08:00 гача бўлган пайтларда интернет тезлиги кескин тушиб кетади. Бунинг сабаби сифатида 8 март куни Қозоғистон ҳудудидан ўтган магистраль кабеллар зарар кўргани, аммо бу ҳақда “Казахтелеком” ўз вақтида хабар бермагани айтилган.

Мухбиримизнинг таъкидича, қозоқлар айбдор бўлмаган пайтларда ҳам интернетимиз муаммолардан холи бўлмаган. Сўнгги бир йил давомида бир неча марталаб интернет тўлиқ узилиб қолди ва ҳанузгача унинг тезлигидан кўнгил тўлмайди.