11 March 2016
16:35 - Тошкентда 8 та мардикор бозори ташкил қилинибди
Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг биричи ўринбосари Турсунпўлат Тошпўлатовнинг Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбирига берган интервьюсида таъкидланишича, Тошкент шаҳрининг 8 та нуқтасида мардикор бозорлари ташкил қилинди ва улар керакли жиҳозлар, алоқа ва бинолар билан таъминланди. Миршаббоши гарчи бу бозорларни “бир марталик иш билан таъминлаш марказлари” деб атаётган бўлса-да, улар оддийгина мардикор бозори экани ҳеч кимга сир эмас. Аммо бу ерга вилоятлардан келган мардикорлар аввал пропискадан ўтиши, бадал тўлаб, иш учун лицензия олиши лозим.

Айни пайтда, Турсунпўлат Тошпўлатов очиқча айтмаса ҳам, имо-ишора қилаётганидек, “келгиндилар” пойтахтдан қувиб чиқарилади, ижара шартномаси ва лицензияси, шунингдек, пропискаси бўлмаган ўзбекистонликлар Ички ишлар вазирли томонидан олиб борилаётган “Тозалаш” тадбирлари қурбонига айланади.

Дарвоқе, ИИВ маъмурияти Ислом Карим муқом қиладиган “Наврўз” тантаналари олдидан мулкчилик шаклидан қатъий назар 7 миллионга яқин объект кўздан кечирилиб, 192 мингга яқин объектда турли камчиликлар аниқланган. Пропискаси бўлмаган, нон излаб бошқа вилоятлардан пойтахтга келган ўзбекистонликлар Тошкентдан ҳайдаб чиқарилган.