10 March 2016
23:18 - Даҳшат: Туркияда сал кам 3 миллион қочқин борлиги очиқланди, улар асосан мусулмонлар. Ислом уламолари қаерда?
Бугун Туркия Бош вазирининг ўринбосари Ёлчин Оқдўғон ўз мамлакатига келган қочинларнинг сони 2 миллион 733 минг 784 бўлганини расман очиқлади. Уларнинг 282 минг 815 нафари Суриядан қочиб келиб, махсус лагерларда қолаётган сурияликлар.

Бу қочқинларнинг асосий қисми Европага етиб олиш истагида. Айнан бу қочқинлар оқимини тўхтатиш бўйича ЕИ ва Туркия расмий музокаралар олиб бормоқдалар. ЕИ ҳозирнинг ўзидаёқ бу қочқинларни Туркияда қолишини истаб, Туркияга 3 миллиард доллар пул ваъда қилмоқда, аммо Туркия 20 миллиард долларгача пул истамоқда.

Нима бўлганда ҳам, Европага етиб олиш учун ўз мамлакатидан қочаётганларнинг бунчалик кўплиги ҳаммани ўйлантириб қўйиши керак. Бу қочқинларнинг мутлақо кўпчилиги мусулмонлар бўлиб, улар одамга ўхшаб яшаш учун қашшоқ ва қолоқ мамлакатларидан қочишдан бошқа йўл кўрмаяптилар.

Оддий мусулмонларнинг ўзи бундай қашшоқлик ва қолоқликнинг сабаби Ислом дини дунёвийлик принципини тан олмагани эканлигини тушунмайдилар. Оддий мусулмонлар бундай нарсаларни тушунмаслиги табиийдир. Аммо буларни тушуниши керак бўлган Ислом уламолари қаерда? Улар 5 маҳал номоз қилишдан бошқа нарсани билмайдиган ва тушунмайдиган аҳмоқларми?