11 May 2016
21:06 - Ўзбекистонда жуда кучли шамол бўлиши кутиляпти, ўзбеклар бунга эътибор берармиди
Метерологларимизнинг огоҳлантиришича, шу йилнинг 14 май куни мамлакатимиз бўйлаб ўта кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Табиий офат кутилмаган талофатлар келтириб чиқариши ҳам мумкин эмиш. Ҳафтанинг шанба куни шамол тезлиги секундига 17-22 метргача чиқади. Бироқ ҳаво ҳарорати +25 +30 даражадан паст бўлмайди.

9 майга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида, жумладан, пойтахт Тошкентда қаттиқ шамол оқибатида ўнлаб дараҳтлар қўпорилиб тушган, оқибатда кўплаб автоуловлар зарар кўрганди.

Ўзбеклар миллат сифатини, Ўзбекистон давлат сифатини йўқотиб бораётгани билан иши бўлмаган халқимиз кучли шамолга эътибор берармиди?