Кундалик хабарлар - 18 November 2017

17 November 2017
  • 22:09Шавкат Мирзиё 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади ва садақалар сўрайди

    ЎзА бугун тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё 2017 йил 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади. Хабарда айтилишича, олий даражадаги музокараларда икки тарафлама алоқалар ва халқаро вазиятга доир ҳамма ва ҳамма муаммолар юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилганмиш. Давлатимиз раҳбари бу мамлакат парламентининг раҳбари ва бош вазири билан ҳам учрашувлар ўтказишдан ташқари, икки давлатнинг етакчи иқтисодий ва молиявий тузилмалари раҳбарлари иштиро...

  • 18:16Маҳаллада дув-дув гап: Сайрамлик йигитнинг хотини динини ўзгартирмаган, эри уни ҳадисга асосланиб ўлдирган

    Шу йил 14 ноябрдаги «Қозоғистонлик ўзбек хотинини насронийликни қабул қилгани учун чавақлади, “Ҳаракат”га кўра, бу жуда шубҳали воқеа» номли хабаримизда Жанубий Қозоғистон вилояти Сайрам туманида яшайдиган йигит рафиқасини христиан динини қабул қилгани учун чавақлаганини билдирар экан, асосан ўзбеклар яшайдиган бир жойда ўзбек аёли христианликни қабул қилиши мумкин бўлмаслигини тушуниб, бу қотиллик орқасида бошқа сабаблар бўлса керак деб тахмин қилган эдик. Ҳозир бизга маълум бўлишича, бу қо...

  • 15:33“Ozod Turkiston” таҳаллусли ўқувчимизнинг вайсашлари ва “Ҳақиқий Ҳаракат”нинг ҳаммани ақл ишлатишга ҳамда ҳаракат қилишга чақиришлари

    “Ҳаракат” Агентлигининг Фейсбукдаги саҳифасида саҳифа ўқувчилари билан ҳар доим баҳслар, тўғрироғи, баҳс каби нарсалар бўлиб туради. Биз бундай баҳслардан қочмаймиз, аксинча, қадимий юнон файласуфи Сократ айтгани идддао қилинаётган “баҳсда ҳақиқат туғилади” иборасини қўллаб-қувватлаймиз. Баҳс деганда жанжал ва ҳатто урушга айланиб кетадиган нарсани эмас, ҳақиқит изловчиларнинг тортишувини назарда тутамиз. Саҳифамизда ўхшаши жуда кўп бўлган қуйидаги баҳсни ҳаммага ҳавола ...

16 November 2017
  • 23:11Ўзбекистонлик қабристон қоровули Япония императори ордени билан тақдирланди, ўзбекларнинг Голланиядаги қабри нима бўлади?

    40 йил давомида пойтахтнинг Яккасарой туманидаги "Фозил ота" қабристонига дафн этилган япон фуқароларининг қабрларини обод қилиб келган 75 яшар Мироқил Фозилов Япония императори ордени билан тақдирланди. Бу ерга асосан Иккинчи Жаҳон Урушидан сўнг Ўзбекистон пойтахтига сургун қилинган япон ҳарбий асирлари дафн этилган. 3 йил аввал Ўзбекистонга келган Япония бош вазири Синдзо Абэ ушбу қабристонни кўргани келганди. Япон ҳукуматининг мазкур ҳаракати, аждодлари хотираси учун қайғуриши таҳсинга сазов...

  • 22:29Германиянинг машҳур Volkswagen ширкати Ўзбекистонда автуловлар йиғади

    Германияда расмий сафарда бўлган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегациямиз Volkswagen AG ширкати билан келишувга эришган. Кейинги 2 йилда Германия ширкати Самарқанддаги “JV MAN Auto-Uzbekistan” базасида Amarok пикаплари ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Германияда ўтказилган бизнес форуми ниҳоясида “Ўзавтопром”нинг MAN Trucks & Bus AG ширкати билан of MAN CLA русумидаги сиқилган газда юрувчи юк машиналари¸ 50 тонналик MAN CLA ахлат ташувчи маши...

  • 21:23Бечора Шавкат Мирзиё: Ҳукумат деҳқон бозорларидаги нархларни чеклашга уринмоқда

    Тошкент шаҳар ҳокими ва масъул қўмиталар ҳамда ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси пойтахт деҳқон бозорлари ва савдо ярмаркалари расталарида сотиладиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари учун энг юқори чекланган нархлар ҳақидаги ҳужжатни имзолади. Расмийларга кўра, деҳқон таннархидан қатъий назар маҳсулотини чекланган нархлардан қимматга сотиши мумкин эмас. Ҳужжатга кўр...

  • 20:48Ўзбек яна рекорд урди: Санкт-Петербургда 73 яшар фоҳишамиз ушланди

    Ўрис матуботининг ёзишича¸ Санкт-Петербургнинг Ивановская кўчасида жойлашган квартиралардан бирида фаолият юритиб келган 73 яшар ўзбекистонлик фоҳиша ва унинг ёш дугоналари махсус рейд вақтида қўлга олинди. Полиция ходимлари иддаосича¸ жаримага тортилган ўзбекистонлик аëллар соатига 1200 рубль ҳақ олиб¸ мижозларига интим хизмат кўрсатиб келган. Уларни камида депортация кутмоқда.

  • 20:14Олқишга сазовор хабар ва “Ҳаракат”нинг ғалабаси: Ўзбекистоннинг олтин заҳираси 26 миллиард долларга етибди, аммо бу ҳали етарсиз!

    Халқаро пресс-клубнинг бугунги мажлисида Ўзбекистон Марказий Банки раисининг 1-ўринбосари Тимур Ишметов мамлакат олтин-валюта заҳирасининг 2017 йилнинг 1 ноябрига келиб 26 миллиард АҚШ долларига етганини маълум қилди. Мулозимга кўра¸ Ўзбекистон олтин-валюта заҳираси сўнгги икки ойда 750 миллион долларга ошган. “Одатда бу ахборотни эълон қилмасдик. У махфий саналарди. Яқинда давлатимиз раҳбарининг бир қатор иқтисодий ахборотларни фойдаланиш учун очиш ҳақида қарори қабул қилинди. 1 январдан Мар...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону