17 November 2017
22:09 - Шавкат Мирзиё 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади ва садақалар сўрайди

ЎзА бугун тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё 2017 йил 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади.

Хабарда айтилишича, олий даражадаги музокараларда икки тарафлама алоқалар ва халқаро вазиятга доир ҳамма ва ҳамма муаммолар юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилганмиш. Давлатимиз раҳбари бу мамлакат парламентининг раҳбари ва бош вазири билан ҳам учрашувлар ўтказишдан ташқари, икки давлатнинг етакчи иқтисодий ва молиявий тузилмалари раҳбарлари иштирокидаги Ўзбекистон – Жанубий Корея бизнес форумида иштирок этармиш.

Ҳамма гап шундаки, ҳар қандай давлатнинг иқтисодий аҳволини кўрсатувчи Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича Ўзбекистон Жанбуй Кореядан тахминан 20 баравар пастда. Дунёнинг энг олдинда келган давлатларидан бири билан ўзимизнинг қашшоқ Ўзбекистон ўртасида қандай ҳамкорлик бўлиши мумкин? Тахмин қилиш мумкинки, Корея бизга қандай садақалар қилиши ҳақида музокаралар бўлади.

Ҳозир 21 аср, бадавлат давлатлар ҳам бекорга ҳеч кимга садақа бермайдилар. Фақат тахмин қилиш мумкинки, бундай ташриф Шавкат Мирзиёга обрў учунгина керак, демак, Жанубий Корея бундан фойдаланиб, бойликлармизни сўради. Кореянинг аввалги президенти Пак Кын Хе коррупцияга, тўғрироғи,  ўғрилик ишларига аралашиб қолгани сабабли яқинда лавозимидан отилган эди. Янгиси ундан яхшироқ эканлигига ишониш қийин.

Демак, Шавкат Мирзиёдан илтимос қилиш керак, шундай ҳам ўта оғир аҳволда бўлган ўзбекларни Кореяга бориб ундан ҳам баттар қилиб келманг.