17 February 2018
22:21 - Статистика Қўмитасининг ёлғонлари: Пойтахтда ўртача ойлик 1млн 986 минг сўмми, ёки 2 млн 818 минг сўм? Ўзбекистонда ўртача ойлик 500 минг сўм эмасми?
ЎзА тарафидан кеча 16 февралда тарқатилган “Ўзбекистонда ойлик иш ҳақини 350 минг сўмдан паст белгилаш ман этилади” сарлавҳали хабарида айнан шундай сатрлар бор: “Ўртача ойлик иш ҳақининг юқори миқдори Тошкент шаҳрида 1 миллион 986 минг сўмни (республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 136,7 фоиз), Навоий вилоятида 1 миллион 926 минг сўмни (132,6 %) ва Тошкент вилоятида 1 миллион 559 минг сўмни (107,3 %) ташкил этган.” Табиий, гап 2017 йил ҳақида кетмоқда.

Ваҳолангки, 10 кун аввал, яъни 6 февраль куни, айнан яна ўша ЎзА “2012-2017 йилларда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий натижалари ҳамда 2018 йил режа кўрсаткичлари”га асосланиб тарқатган хабарида Ўзбекистонда пойтахтда 2017 йилда ўртача ойлик маош миқдори 2 миллион 818 минг сўмни ташкил қилгани, 2018 йилда ўртача ойлдик 3 миллион 96 минг сўмга етказилиши айтилганди.

Аслини олганда, дейди мухбиримиз, ҳар қандай давлатда ўртача ойлик бу давлат иқтисодиёнинг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажмига тўғри пропорционал эканлиги ҳақидаги ҳақиқатдан келиб чиқсак, Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитасининг ўртача иш ҳақи ҳақидаги тарқатаётган маълумотлари ёлғондан бошқа нарса эмас. Чунки, ўша ҳақиқатга асослансак, Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича, қозоқлардан 8 баравар орқадамизми, демак, ўртача ойлик бўйича ҳам ўшанча орқада бўламиз.

Қозоғистонда ЯИМ 130 млрд доллар атрофида, бизда 35 млрд доллардан ҳам камроқ эканлигини, бизда аҳоли Қозоғистондан 2 бараварча кўплигини ҳисобга олсак, Киши бошига ЯИМ бўйича қозоқлардан сал кам 8 баравар орқадамиз. Қозоқларда 2013 йилда ўртача ойлик 700 доллар эди, аммо АҚШнинг Россияга қарши киритган санкциялари натижасида нефтнинг нархи тушиб кетганлиги сабабли, уларда ўртача ойлик ҳозир 450 доллар атрофида. Демак, бизда ўртача ойлик улардан тахминан 8 баравар кам, яъни 60 доллар, демак, 500 минг сўм атрофида бўлади.

Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси эса, мамлакат бўйича ўртача ойлик 1 млн 346 сўм деб 2017 йилнинг 14 декабридан бери айтиб келмоқда.

Аммо, шу ёлғонлар доирасида Статистика Қўмитаси Тошкент шаҳрида ўртачо ойлик бўйича турли маълумот бераётганига нима дейсиз? Бундан ташқари, ўртача ойлик 0,5 миллион сўм атрофида экан, энг кам ойлик 350 минг сўм бўлоладими?

Эй, ўзбеклар ўз аҳволингизни билишни истасангиз, биринчи митингни Давлат Статистика Қўмитаси биноси олдида ўтказиш керакмасми?