Кундалик хабарлар - 13 March 2018
- 20:34Шавкат Мирзиё меҳнат миграцияси масаласида “Бирлик”нинг айтганини қилмоқда, сиёсий масалаларда “Бирлик”дан ҳозироқ ёрдам сўраши керак
Ўзбекистон мутасаддилари фуқароларни Германия, Қозоғистон, Ўмон султонлигига ташкилий равишда ишга жалб этиш бўйича иш олиб бормоқда, деб хабар қилди маҳаллий газеталар. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи Равшан Иброҳимга кўра, Ўзбекистон бугунги кунда меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик географиясини мунтазам равишда кенгайтирмоқда. "Аввалроқ ишга ташкилий жалб этиш Жанубий Корея, Россия, Япония ва Польша билан йўлга қўйилган эди. Энди БАА билан ҳамкорлик бошланмоқда...
- 19:40Ўзбекистонда об-ҳаво кескин совийди, ўсимликларни совуқ уради
Ўзгидромет маълум қилишича, Ўзбекистонда ҳароратнинг пасайиб кетиши кузатилади. "Ёғингарчиликлар асосан ёмғир кўринишида бўлади, аммо деярли ҳар йили март ойида бир-икки бор қор ёғиш ҳолати кузатилади. Бу республика ҳудудидаги иқлим хусусиятлари билан изоҳланади. Март ойида Европанинг Россия ҳудудида, баъзан Урал, айрим ҳолларда Ғарбий Сибирдан совуқ ҳаво кириб келувчи зона фаол бўлади", — дейилади уларнинг маълумотида. 13-15 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Уралдан с...
- 22:38Президент Шавкат Мирзиё Қозоғистонга сафар қилади
Шу йилнинг 15 март куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиё Қозоғистонга учади. Қозоғистон президенти матбуот хизматига кўра, Шавкат Мирзиё Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг Ишчи (маслаҳатлашув) учрашувида иштирок этади. Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёнинг Нурсултон Назарбой билан Қозоғистонда “Ўзбекистон йили”нинг расмий очилиш маросимида иштирок этиши режалаштирилмоқда. Айни чоғда икки давлат раҳбари санъат усталарининг гала-концертид...
- 20:35Банкирнинг жасади сойликдан топилди
Андижонни шокка туширган воқеа ҳақида бугун оммавий ахоборот воситаларида хабар қилинди. Унга кўра, "Ҳамкорбанк"нинг Андижон вилояти Жалақудуқ туман бўлими ходими Фазлиддин Қосимнинг жасади кеча қўшни туман ҳудудидан оқиб ўтувчи сойдан топилган. Банкир йигит 9 март куни пичоқлаб ўлдирилган ва сўнгра жасад Ёрқишлоқ ҳудудидан ўтган сойдан топилган. “1990 йилда туғилган Қосимов Фазлиддин Набиевич 9 март куни пичоқлаб ўлдирилган. Унинг баданига камида 10 марта пичоқ урилгани аниқланган. Уни ў...
- 19:45Хабарга арзимайдиган хабар: Тожик тили Ўзбекистонда давлат тили бўлиш йўлида
Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги ўзининг расмий веб-сайтида тожик тилида ёритилиб бориладиган янгиликлар бўлимини ташкил қилди. Янгиликлар бўлимидан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёнинг Душанбега ташрифи, шунингдек, ўзбек-тожик чегарасида очилган янги назорат-ўтказув пунктлари ҳақида ҳамда Ўзбекистон-Тожикистон ўртасида очилган янги тарих саҳифасига оид хабарлар ва таҳлилий мақолалар жой эгаллаган. Шу пайтгача сайт материаллари фақат ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этиларди. "2018-йилни...
- 16:21Ўзбек ТВ қирғизистонлик ўзбеклар ҳаётини кўрсатмоқчи, бу билан муносабатлар тузалмайди, тузалмаса, ўзбек-қирғиз уруши муқаррардир
Ўзбекистон ва Қирғизистон миллий телерадио компанияларининг ўзаро келишувига мувофиқ, Ўзбекистон телеканалларида Қирғизистондаги туризм, таниқли одамлар, воқеалар ва урф-одатлар, Қирғизистонда яшаётган ўзбеклар тўғрисидаги кўрсатувлар эфирга узатилади. Қирғизистон Жамоатчилик телерадио корпорацияси раҳбари Илим Карипбекнинг айтишича, бу борадаги шартнома Тошкентда 10 кунча аввал Ўзбекистон миллий телеаканали раҳбарияти билан ўтган учрашув чоғида имзоланган. Икки қўшни давлат ўртасида муноса...
- 19:09Путинга яна бир шапалоқ: Украина "НАТОга номзод аъзо” мақомига эга бўлди
НАТОнинг расмий сайтига асосланиб Украина ва Россияда тарқатилаётган хабарларга кўра, Украина, Грузия, Македония, Босния- Герцеговина давлатларига НАТОга аъзо бўлиш учун номзод мақоми берилибди. Лекин ҳамма хабарлада Украинага урғу берилмоқда. Чунки, ҳозир НАТО билан Россиянинг алоқалари совуқ уруш даражасида, Украина эса, НАТО тарафида. Бунинг устига, яқинда Россияда ёлғондакам президентлик сайловлари ўтказилади. Бу ёлғондакам сайловда жорийдаги Президент Владимир Путин яна президент бўлиб сай...
- 17:47Тожикистонда байрам: Бу ерга Ўзбекистондаги тожиклар режимининг лидери Шавкат Мирзиё келди
Кеча Душанбега расмий таршриф билан келган Шавкат Мирзиё Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан тор доирада, сўнг кенгайтирилган таркибда музокаралар олиб борди. Музокараларда расмий делегациялар аъзолари, икки мамлакат вазирликлари ва йирик компаниялари раҳбарлари, чегараолди вилоятлари ҳокимлари иштирок этишибди. Бир неча кун аввалданоқ Шавкат Мирзиёни Душанбе аэропортида ўн минглаб тожик ёшлари кутиб олиши, шаҳар кўчаларига сон саноқсиз одамлар чиқиши режалаштирилаётгани ҳақида хабарлар ...
- 10:37Бунақа президент билан келажак йўқ: Уни қўғирчоқ Олий Мажлис, қўғирчоқ партиялар ҳамда ОАВларни йўқ қилиш ва ўзбек инвесторлари синфи яратиш эмас, тўй маросими қизиқтиради
Шу йил 2-3 март кунлари Навоий вилоятига сафар қилган Президент Шавкат Мирзиё ҳамма ерда қилганидек, хўжа кўрсинга вилоятдаги ишлар билан танишди, гуёки бўлаётган улкан ислоҳотлар қандай кетаётгани ўрганиб, тўғри келган жойда бир тийинга қиммат маслаҳатлар бериш билан овора бўлди. Яъни, унинг Навоий вилоятига сафари доирасида хабар қилишга ҳам арзийдиган бир воқеа ҳам бўлгани йўқ деса бўларди. Аммо, битта бўлса ҳам тарихда қоладиган воқеа юз берди. Дарҳол урғуламоқчимизки, бу воқеа муҳимлиги би...
- 21:52Мардикорликни ихтиёр қилган ҳамюртларимизга рус тили бепул ўргатилармиш, “Бирлик” буни 20 йил аввал таклиф қилганди-ку!
Ўзбекистон президентининг янги қарорига кўра, Ўзбекистонда Россияда ишлашни режалаштирган фуқаролар учун рус тили бўйича бепул тайёрлов курслари ташкил қилинади. Меҳнат мигрантлари учун рус тили ва бошқа керакли касблар бўйича тайёрлов курслари Меҳнат Вазирлиги тасарруфида бўлган касб-ҳунар коллежлари ва тайёрлов марказлари ҳузурида ташкил қилинади. Ушбу ўқув муассасаларига 2021 йилнинг 1 январига қадар солиқ имтиёзлари берилди. Солиқ имтиёзлари миқдори юқорида қайд этилган ўқув курсларини ташк...