10 March 2018
19:09 - Путинга яна бир шапалоқ: Украина "НАТОга номзод аъзо” мақомига эга бўлди

НАТОнинг расмий сайтига асосланиб Украина ва Россияда тарқатилаётган хабарларга кўра, Украина, Грузия, Македония, Босния- Герцеговина давлатларига НАТОга аъзо бўлиш учун номзод мақоми берилибди. Лекин ҳамма хабарлада Украинага урғу берилмоқда. Чунки, ҳозир НАТО билан Россиянинг алоқалари совуқ уруш даражасида, Украина эса, НАТО тарафида.

Бунинг устига, яқинда Россияда ёлғондакам президентлик сайловлари ўтказилади. Бу ёлғондакам сайловда жорийдаги Президент Владимир Путин яна президент бўлиб сайланишини билмайдиган одам йўқ. “Ҳаракат” ҳам буни билгани сабабли, Россиядаги гўёки сайловолди кампаниясини мутлақо ёритаётгани ҳам йўқ.

Шунақа шароитда, Путинга бундай шапалоқ ҳеч қандай таъсир кўрсатмаса керак. Аммо, ўзбеклар айтадигандек, ётиб қолгунча отиб қолиш керак.

Россия Қримни босиб олиб, Ғарбнинг санциялари остида қолган кунлардаёқ, “Ҳаракат” Агентлиги Россия бу санкциялар остида парчаланиб кетишини башорат қилган эди. Бу - бир кунлик ёки бир неча йиллик иш эмас, аммо Россия – СССР парчаланиб кетгани каби - парчаланиб кетиши аниқ.

Биз учун муҳим бўлгани, ўшангача у ердаги ўзбеклар ташкилотланишлари ва парчаланишга тайёр бўлишлари керак. Ҳа, даврвоқе, ўз мамлакатларида тожиклар режимининг қулларига айланиб бўлган ўзбеклардан Россияда нима ҳам кутиш мумкин? Шуни тушунсак ҳам, аввалги гапимизни қайтарамиз: “Ётиб қолгунча отиб қолинг, ўзбеклар!”