13 March 2018
20:34 - Шавкат Мирзиё меҳнат миграцияси масаласида “Бирлик”нинг айтганини қилмоқда, сиёсий масалаларда “Бирлик”дан ҳозироқ ёрдам сўраши керак

Ўзбекистон мутасаддилари фуқароларни Германия, Қозоғистон, Ўмон султонлигига ташкилий равишда ишга жалб этиш бўйича иш олиб бормоқда, деб хабар қилди маҳаллий газеталар. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи Равшан Иброҳимга кўра, Ўзбекистон бугунги кунда меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик географиясини мунтазам равишда кенгайтирмоқда.

"Аввалроқ ишга ташкилий жалб этиш Жанубий Корея, Россия, Япония ва Польша билан йўлга қўйилган эди. Энди БАА билан ҳамкорлик бошланмоқда. Агентлик шунингдек, Германия, Қозоғистон, Ўмон султонлиги билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш масаласи устида тегишли ишларни олиб бормоқда", - деди у.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё кечикиб бўлса ҳам бу масалалар билан шуғулланаётгани олқишга сазовор. Аммо, бу муаммоани 25 йил аввал кўтарган ва уни ҳал қилиш йўлларини кўрсатган “Бирлик”га ташаккур билдирмаётгани катта хатодир. Қолаверса, ҳаромий Ислом Карим Ўзбекистонни айнан Шавкат Мирзиёнинг ёрдамида туширган аянчли аҳволдан чиқариш осон эмас. Ҳозирча шундай тушунча пайдо бўлмоқдики, Шавкат Мирзиёнинг бу масалада аниқ сиёсий стратегияси ҳам йўқ. Шундай экан, у ҳозироқ “Бирлик”дан, унинг лидери Абдураҳим Пўлатдан ёрдам сўраши керак.