12 March 2018
19:45 - Хабарга арзимайдиган хабар: Тожик тили Ўзбекистонда давлат тили бўлиш йўлида
Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги ўзининг расмий веб-сайтида тожик тилида ёритилиб бориладиган янгиликлар бўлимини ташкил қилди. Янгиликлар бўлимидан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёнинг Душанбега ташрифи, шунингдек, ўзбек-тожик чегарасида очилган янги назорат-ўтказув пунктлари ҳақида ҳамда Ўзбекистон-Тожикистон ўртасида очилган янги тарих саҳифасига оид хабарлар ва таҳлилий мақолалар жой эгаллаган. Шу пайтгача сайт материаллари фақат ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этиларди.

"2018-йилнинг 9-март куни ТИВ веб-сайтининг бош саҳифасида янги бўлим ишга туширилди. Ушбу бўлим тожик тилидаги ўқувчиларга ўз она тилларида Ўзбекистондаги асосий сиёсий воқеалар билан танишиш имконини беради. Мазкур бўлим 1924-йилдан буён чоп этилаётган "Овози тожик" («Овози тоҷик») номли Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Ҳукумати газетасининг фаол кўмагида ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи тўғрисидаги янгилик дастлабки маълумотлардан бири сифатида ушбу бўлимга жойлаштирилди", - дейилади ТИВ хабарида.

Ҳеч шубҳа йўқки, бу - Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг раҳбари Шавкат Мирзиёнинг буйруғи билан қилинмоқда. Келажакда, тожик тили Ўзбекистонда расмий давлат тилига айлантирилишини кутиш керак. Аслида, бундай хабар ўзбекларни қизиқтирмаслигини ҳам биламиз, чунки, ўзбеклар учун муҳим бўлгани – уларнинг овқат ейиш ва туалетга бориш ҳуқуқи тожиклар режими тарафидан камситилмаётганидадир.

Бунинг устига, йиллардан бери ўзбек тилини форслаштириш жараёни кетаётганини фақат аҳмоқ кўрмаслиги мумкин.