Кундалик хабарлар - 24 June 2018

  • 12:25Коммунистларнинг ваҳшийликларини Шавкат Мирзиёнинг итлари қилмоқда: Фарғонада деҳқонларнинг буғдойи тортиб олинмоқда

    Совет замонида баъзи колхозларда колхозчиларнинг фидокорона меҳнати билан давлат режасидан ортиқча етиштирилган буғдойларини сал кам оч колхозчиларга бериш ўрнига, давлат тортиб оларди. Сталин замонида оддий бўлган бундай воқеа, Сталин итдек ўлгандан кейин чиққан ва 60-чи йилларда ўта машҳур бўлган «Раис» («Председатель») кинофильмида танқид остига олинган эди. СA-NEWS.ORG веб сайти шу кунларда centralasian.org сайтига асосланиб, Ўзекистонда Шавкат Мирзиё раҳбарлик қилаётган тожиклар режимни...

  • 09:36Танишинг: Туркияда оиласи билан люкс яхтасида дам олаётган гўёки қозоқ миллиардери, аслида, ўзбек Алижон Ироҳимовдир

    Туркиядаги энг катта “Миллиёт” газетасининг веб-саҳифасида 24 расм билан кеча хабар қилинишича, бу мамлакатнинг Эгей денгизига чиқадиган кўрфаз саҳилидаги Бодрум шаҳрига қозоқ миллиардери Алижон Иброҳимов тумуш ўртоғи ва 6 фарзанди ҳамда сони айтилмаган набиралари билан ўзининг Dynasty номли 4 қаватли, узунлиги 101 метр, қиймати 20 миллион доллар бўлган люкс/муҳташам яхтасида дам олиш учун 4 кун аввал келган. Яхтада 33 хизматчи бор. Маҳаллий ва хориждан келган туристлар бу яхтани рас...

  • 01:23Зокир Али шартли озод қилинган, унинг иши бўйича тергов давом этади, асл нишон – "Бирлик" ва унинг раҳабариятидир

    Аввалги хабарларимиздан маълумки, Совет КГБсининг давомчиси бўлган Ўзбекистон ДХХси ҳозир АҚШ фуқароси бўлган ва ўз юртига уйланиш мақсадида келган ўзбек Зокир Алини, у гўёки 2000 йили Афғонистонга бориб, Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига қўшилгани, 2002 йилгача Афғонистоннинг ҳукумат кучлари ва коалиция қўшинларига (АҚШ қўшинлари назарда тутилмоқда – "Ҳаракат") қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этгани ҳақидаги иддаолар билан қўлга олинган эди. Ҳозир мажбуран АҚШда яшаётган "Бирлик" Халқ Ҳа...

23 June 2018
  • 23:34Таниқли мухолифатчи ва ҳуқуқ ҳимоячиси Саидкарим Набининг онаси Ойдинона 96-чи ёшида оламдан ўтди

    “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятининг Ургутлик фаоли Саидкарим Набининг онаси Ойдинона бугун 96-чи ёшида оламдан ўтди. Марҳума ая эртага эрталаб тупроққа берилади. Саидкарим Набининг бошқа вилоятларда яшайдиган сафдошлари Ойдинонанинг жанозасида иштирок этиш учун йўлга чиқишга тайёрланмоқдалар. Мажбуран АҚШда яшаётган “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат у билан телфон орқали гаплашиб, ўз таъзияларини изҳор қилди. Сафдошимиз ва...

  • 07:33Эртага Туркияда президент ва парламент сайловлари, Ражаб Эрдўған асосий рақиби Муҳаррем Инже билан теледебатдан қочмоқда

    Эртага бўладиган президент сайловларида 6 номзод иштирок этади. Уларнинг 4 нафари 10 фоиздан кўпрорқ овоз олиши кутилмоқда. Ражаб Эрдўған ва унинг тарафдорлари турли сўровномларнинг натижаларига асосланиб, Ражаб Эрдўғон камида 53 фоиз овоз олиб биринчи турдаёқ ғалаба қозонишини айтмоқдалар. Унга асосий рақиб бўлган Жумҳурият Халқ Партиясининг номзоди Муҳаррем Инжега яқин бўлган ташкилотлар ўтказган охирги сўровномалардан бирига кўра, биринчи турда овозлар тақсимоти қуйидагича бўлади: - Ражаб Эр...

  • 07:11Тожиклар режимининг навбатдаги масхарабозлиги: Бухоро вилояти давлатга дон топшириш режасини биринчи бўлиб бажарибди

    Бу режимнинг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Бухоро вилояти ғаллакорлари мамлакатимизда биринчи бўлиб давлатга дон сотиш шартнома режасини ортиғи билан бажарибди. Қаранг, хабарда гап гўёки “дон сотиш шартнома режаси” ҳақида кетмоқда. Аммо, айтилмайдики, ғаллакорлар ўз ғалларини фақат давлатга, фақат давлат белгилаган нархда сотаоладилар. Яъни, Совет замонидан қолган коммунистик анъана давом этмоқда. Шартнома номи остида қандайдир ҳужжатлар имзоланган бўл...

22 June 2018
  • 20:14Шошилинч хабар: Зокир Али қўйиб юборилди

    Ҳозиргина Қаршидан олинган хабарга кўра, Ўзбекистон КГБси (расмий номи - Давлат Хавфсизлик Хизмати) тарафидан гўёки 2000 йили Афғонистонга бориб, дунё террористик ташкилот деб тан олган Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига қўшилгани ва жангларда қатнашгани айби билан 16 июнь куни Қашқадарёнинг Чироқчи туманида ушланган Зокир Алиев озод қилинган. Аммо, воқеанинг бошқа ҳеч қандай тафсилоти маълум эмас, улар маълум бўлиши биланоқ керакли хабарни берамиз.

21 June 2018
20 June 2018