23 June 2018
07:33 - Эртага Туркияда президент ва парламент сайловлари, Ражаб Эрдўған асосий рақиби Муҳаррем Инже билан теледебатдан қочмоқда

Эртага бўладиган президент сайловларида 6 номзод иштирок этади. Уларнинг 4 нафари 10 фоиздан кўпрорқ овоз олиши кутилмоқда. Ражаб Эрдўған ва унинг тарафдорлари турли сўровномларнинг натижаларига асосланиб, Ражаб Эрдўғон камида 53 фоиз овоз олиб биринчи турдаёқ ғалаба қозонишини айтмоқдалар. Унга асосий рақиб бўлган Жумҳурият Халқ Партиясининг номзоди Муҳаррем Инжега яқин бўлган ташкилотлар ўтказган охирги сўровномалардан бирига кўра, биринчи турда овозлар тақсимоти қуйидагича бўлади:

- Ражаб Эрдўған – %39,7 (исломчиларнинг АТПси ва миллатчиларнинг МХПси қурган “Жумҳур Иттифоқи”нинг номзоди)
- Муҳаррем Инже - %26 (социал-демократик руҳдаги ЖХПнинг номзоди)
- Мерал Акшенер - %21,2 (миллатчи-отатуркчиларнинг “Яхши Партияси” номзоди)
- Селаҳиттин Демирташ – %11,1 (курдлар қурган ХДПнинг номзоди)
- Қолган 2 номзод - %1,9

Бу рақамларга кўра, биринчи турда ҳеч ким ғалаба қозонолмайди, иккинчи турда Ражаб Эрдўған ва Маҳаррем Инже қатнашадилар. Мерал Акшенернинг тарафдорлари иккинчи турда Маҳаррем Инжени қўллаб-қувватлашлари ҳозирданоқ аниқ. Аммо, улар бирлашиб ҳам 50 фоиздан кўп овоз ололмайдилар. Демак, курдлар иккинчи турда ҳал қилувчи роль ўйнашлари мумкин.

Бундан ҳам қизиғи, Ражаб Эрдўған ўзининг асосий рақиби Маҳаррем Инженинг сайловолди кампанияси дорасида теледебат ўтказиш таклифини рад этиб келмоқда. Кеча Маҳаррем Инже ўз таклифини яна такрорлади ва агар Ражаб Эрдўған бугун шанба куни теледабат ўтказишга рози бўлса, ўзининг бугунга тайинланган Истанбулдаги митингидан воз кечишга ҳам тайёр эканлигини билдирди. Ражаб Эрдўған бу таклифни ҳам рад этаса керак.

Кўрамиз, балки, улар иккинчи тур олдидан теледебат ёки теледебатлар ўзказишар.

Расмда - Маҳаррем Инженинг бир кун аввал Измирда ўтказган муҳташам сайловолди митинги.