22 June 2018
20:14 - Шошилинч хабар: Зокир Али қўйиб юборилди
Ҳозиргина Қаршидан олинган хабарга кўра, Ўзбекистон КГБси (расмий номи - Давлат Хавфсизлик Хизмати) тарафидан гўёки 2000 йили Афғонистонга бориб, дунё террористик ташкилот деб тан олган Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига қўшилгани ва жангларда қатнашгани айби билан 16 июнь куни Қашқадарёнинг Чироқчи туманида ушланган Зокир Алиев озод қилинган. Аммо, воқеанинг бошқа ҳеч қандай тафсилоти маълум эмас, улар маълум бўлиши биланоқ керакли хабарни берамиз.