Кундалик хабарлар - 14 December 2018
- 03:09Страсбургада 3 кишини ўлдирган террорист Шевкат Шариф полиция тарафидан ўлдирилди
11 декабрда Европа Иттифоқининг парламенти иш олиб борадиган Франциянинг Страсбург шаҳрида Исо пайғамбарнинг туғилган куни муносабати билан ўтказилаётган ярмаркада қуролли террорист 3 кишини ўлдириб ва турли хабарларга кўра 11 ёки 12 кишини ярадор қилиб, қочиб кетгани, бу террорист 29 ёши Шевкат Шариф эканлиги аниқлангани ҳақида кеча хабар берган эдик. Жаҳон ахборо воситаларининг хабарларига кўра, полиция террористнинг қаерга бекинганини аниқлай олмаган, аммо турли шубҳалилар ҳақида келган сигна...
- 02:15“Ҳаракат” яна ҳақ чиқмоқдами? АҚШ Сенати Саудиянинг ворис шаҳзодасини Жемал Кашикчининг ўлдирилишига жавобгор деб ҳисоблаб, Саудияга бераётган ҳарбий ёрдамини тўхтатмоқчи!
Кеча АҚШ Сенати АҚШда қочқин бўлиб яшаётган Саудиялик мухолиф журналист Жемал Кашикчининг Истанбулдаги Саудия консулхонасида ўлдирилишида жавобгарликни Саудия Арабистонининг ворис шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга юклаб, Яманда ҳокимиятни қўлга олволган шиаларнинг хусийлар оқимига қарши урушаётган Саудияга бераётган ҳарбий ёрдамини тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди. Маълумки, аввалига Истанбулдаги ўз консулхонасида содир этилган қотилликни тан олмаган Саудия қироллиги охир-оқибат уни тан олган ва...
- 21:16Ҳаммаёқда масхарабозлик: Олий Мажлис Сенати 2019 йилга гўёки Давлат Бюджетини тасдиқлади, Ўзбекистон ўлим йўлида давом этмоқда
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ва Gazeta.uz, Sof.uz каби оддий қўғирчоқлар ўз хабарларининг сарлавҳасида Миллий Мажлис Сенати бугун 2019 йил Давлат Бюджетини тасдиқлаганини айтсалар ҳам, хабарнинг ичида Давлат Бюджетининг даромадлари 102,6 трлн сўм, харажатлари 107,1 трлн сўм миқдорида прогноз қилинаётганини ёзмоқдалар. Бу аҳмоқларга тушунтириш керакки, Давлат Бюджети парламент тарафидан тасдиқлангандан кейин қонунга айланади, у прогноз эм...
- 17:30Чингиз Айтматовнинг 90 йиллиги ва “Бирлик” раҳбари Абдураҳим Пўлатнинг бу буюк инсон билан учрашгани ҳақидаги хотиралари
Маълумки, 1928 йил 12 декабрда туғилган буюк қалам устаси Чингиз Айтматовнинг 90 йиллиги ҳамма ерда тантанали шаклда эсга олинди. Бутун Қирғизистон бу кунни байрам қилганидан ташқари, 7 декабрда Москвада унинг ҳайкали очилди, кеча Тошкентнинг Юнусобод туманида унинг хотирасига бағишлаб ўрнатилган барельефнинг очилиш маросими бўлиб ўтди (расмда). Ўзбекистонда унинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилди. Ҳамма ерда унинг буюк ёзувчи сифатида эсладилар. Аммо, у фақат ёзувчигина эмас, буюк инс...
- 09:21АҚШ Давлат Котиби Майк Помпеонинг яна бир зиддиятли баёноти ҳамда “Бирлик” Партиясининг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигининг таҳлил ва таклифи
АҚШ Давлат Депаратаментининг сайтида 11 декабрь куни Давлат Котиби Майк Помпеонинг “Диний Эркинликлар бўйича Билдириш” деб номланган баёноти эълон қилинибди. Қисқа баёнотда айтилишча, у 2018 йил 28 ноябрда Бирма, Хитой, Эритрея, Эрон, Шимолий Корея, Покистон, Судан, Саудия Арабистони, Тожикистон ва Туркманистонни 1998 йилда қабул қилинган халқаро диний эркинликлар актига асосланиб, жиддий хавотирга сабаб бўлаётган давлатлар рўйхатига киритибди. Комор ороллари, Россия ва Ўзбекистон эса, бу рўйхат...
- 22:07Машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Людмила Алексеева жисмонан 8 декабрда ўлди, аммо у аллақачон маънавий ўлиб бўлганини Владимир Путин хайрлашув маросимига келиб тасдиқлади
Даҳшатли Совет замонида диссидентлар ҳаракатига қўшилган Людмила Алексееванинг инсон ҳуқуқлари ғояларига содиқлиги ва мардлигига қойил қолиш керак. У 1927 йилда Қримда туғилган, аммо ота-оналари ўша йиллардаёқ Москвага кўчиб келишган. У 1950 йили Москва Давлат Университетининг Тарих факультетини, кейин бошқа бир олий ўқув юртида КПСС тарихи бўйича аспиранурани битирди. 1952 йили КПСС аъзоси ҳам бўлди. Касб-хунар мактабида дарс беришдан бошлаб, кейинчалик Фанлар Академиясининг институтларидан бир...
- 21:14Ҳаммаёқ масхарабозлик: Пенсия таъминоти тизими ҳамда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги тизими ҳақида иккита фойдасиз фармон чиқарилди. Давлат тизимини ким ислоҳот қилади?
Шавкат Мирзиё имзолаган бу иккала фармонда икки соҳадаги камчиликлар тан олинади ва уларни бартараф қилиш учун қилиниши керак бўлган вазифалар белгиланади. Аммо, бу вазифалар ҳатто шу соҳаларда ҳам фундаментал ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини кўрсатаётгани йўқ. Қолаверса, мамлакатимизнинг энг буюк муаммолари бу соҳалардаги камчиликлар эмас. “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери чўқиб бораётган иқтисодиётимизни ўлимдан сақлаб қолишнинг...
- 20:17Шевкат Шариф Страсбургда 3 кишини ўлдирган ва 12 кишини ярадор қилган террорист деб гумон қилинмоқда. Ислом динига нима бўлади?
Кеча Европа Иттифоқининг парламенти иш олиб борадиган Франциянинг Страсбург шаҳрида Исо пайғамбарнинг туғилган куни муносабати билан ўтказилаётган ярмаркада қуролли террорист 3 кишини ўлдириб ва турли хабарларга кўра 11 ёки 12 кишини ярадор қилиб, қочиб кетгани ҳозир бутун жаҳон ахборот воситаларининг диққат марказидадир. Ижтимоий тармоқларда бу терактни уюштирган 29 ёши Шевкат Шарифнинг расми ҳам эълон қилинди. Унинг квартирасида тинтув ўтказган полиция қуроллар топибди. Расмиданоқ мусулмонлиг...
- 11:39Закон о прекращении действия договора о дружбе с РФ вступит в силу 12 декабря - опубликован текст
В газете «Голос Украины» опубликован текст закона о прекращении договора о дружбе и сотрудничестве с Россией. Отмечается, что документ вступит в силу в среду, 12 декабря. Отмечается, что действие договора прекратится 1 апреля 2019 года. «Прекращение действия договора освобождает Украину от каких-либо обязанностей по его выполнению и не влияет на права, обязанности или правовое положение Украины, которые возникли в результате выполнения указанного договора до прекращения его де...
- 22:34Сенсация: Ўзбек миллардери Алишер Усмонов қашшоқ ва гадой ҳолдаги ўзбекларга садақа сифатида санъат юлдузларининг учта текин концертини уюштирмоқчи
Марказий Осиёдаги диктаторликларга хизмат қиладиган СA-news.org Интернет нашри ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, ўзбек аслли россиялик миллиардер Алишер Усмонов Янги йил муносабати билан Ўзбекистонда санъат юлдузларининг бир қатор текин концентраларини уюштирмоқчи экан. Масалан, 11 ва 12 декабрь кунлари Форумлар Саройида бир гуруҳ россиялик артистларнинг концерти, 17 декабрда Дўстлик Саройида америкалик R&B ижрочи Жуйсон Дуриллонинг концерти, 30 декабрда эса, яна Форумлар Саройида Чайковск...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Бойхонов Охунжон
Добавить сведения Читать дальше...Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения Читать дальше...