11 December 2018
22:34 - Сенсация: Ўзбек миллардери Алишер Усмонов қашшоқ ва гадой ҳолдаги ўзбекларга садақа сифатида санъат юлдузларининг учта текин концертини уюштирмоқчи
Марказий Осиёдаги диктаторликларга хизмат қиладиган СA-news.org Интернет нашри ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, ўзбек аслли россиялик миллиардер Алишер Усмонов Янги йил муносабати билан Ўзбекистонда санъат юлдузларининг бир қатор текин концентраларини уюштирмоқчи экан.

Масалан, 11 ва 12 декабрь кунлари Форумлар Саройида бир гуруҳ россиялик артистларнинг концерти, 17 декабрда Дўстлик Саройида америкалик R&B ижрочи Жуйсон Дуриллонинг концерти, 30 декабрда эса, яна Форумлар Саройида Чайковский номидаги Катта симфоник оркестрнинг олпмшумул концерти бўлади.

Бу 3 та концертга Алишер Усмонов бир неча миллион доллар пул сарфлайди ва тўғри қилади, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири. Чунки, аҳолисининг ўртача ойлиги кечагина отдан тушган қозоқларникидан сал кам 10 марта оз бўлган Ўзбекистон учун бу садақа оламшумул совғадир. Алишер Усмонов ўтган йили Reuters Агентлигига берган интервьюсида агентлик мухбирининг “Ўзбекистонга қандай ёрдамлар бермоқчисиз?” деган саволига “Маслаҳатлар, маслаҳатлар ва спонсорлик (ҳомийлик)” деб жавоб берган эди.

Ҳамма тушунадики, Ўзбекистонга 3 та текин концерт уюштириб бериш, садақа каби ҳомийликдир. Аммо, муҳим бўлгани, бу концертлар ҳаммадан аввал давлат амалдорларига фойдали бўлади. Текин концертга кириш истагидагилар жуда кўп бўлгани сабабли, Шавкат Мирзиёнинг одамлари у билетларни яширинча арзонроққа сотиб яхшигина пул қилиб оладилар.

Офарин, Алишер ака! Табиий, бу хитоб - баҳона билан пул ишлаб оладиган Шавкат Мирзиёнинг югурдаклари номидан қилинмоқда.