13 December 2018
21:16 - Ҳаммаёқда масхарабозлик: Олий Мажлис Сенати 2019 йилга гўёки Давлат Бюджетини тасдиқлади, Ўзбекистон ўлим йўлида давом этмоқда
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ва Gazeta.uz, Sof.uz каби оддий қўғирчоқлар ўз хабарларининг сарлавҳасида Миллий Мажлис Сенати бугун 2019 йил Давлат Бюджетини тасдиқлаганини айтсалар ҳам, хабарнинг ичида Давлат Бюджетининг даромадлари 102,6 трлн сўм, харажатлари 107,1 трлн сўм миқдорида прогноз қилинаётганини ёзмоқдалар. Бу аҳмоқларга тушунтириш керакки, Давлат Бюджети парламент тарафидан тасдиқлангандан кейин қонунга айланади, у прогноз эмас, прогноз бўлолмайди.

Майли, масхарабоз хабарчиларни четга суриб, 2019 йил Ўзбекистон Давлат Бюджетининг даромад ва ҳаражат қисмларини 102,6 трлн сўм ва 107,1 трлн сўм деб тан олайлик. Демак, бюджетимиз келаси йил 4,4 фоиз дефицитли бўлади. Аҳволимиз шундай ҳам дабдала экан, бундай дефицитга кўз юмиш ҳам мумкин. Аммо, масаланинг бошқа тарафлари бор.

2018 йил Давлат Бюджетимизнинг даромад ва ҳаражат қисмлари ўтган йили Олий Мажис тарафидан 62,229 трлн сўм ва 62,17 трлн сўм қилиб тасдиқланган эди. Яъни, бюджетнинг даромад ва ҳаражат қисмлари тахминан 7,7 млрд доллардан эди. Аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистон бюджетининг иккала қисми тахминан 35 млрд доллардан (!!!) иборат эканлигини айтсак, ҳар қандай ақли бор одам Ўзбекистонимиз ва ўзбек миллатимизнинг аҳволи қандай дабадала эканлигини, кечагина отдан тушган қозоқлардан қанчалик орқада эканлигимизни дарҳол тушунади.

Аҳволимиз шундай дабдала экан, бюджетимизнинг ҳаражат қисми бу йилги 62,17 трлн сўмдан 2019 йилда 107,1 трлн сўмга чиқарилаётганини тушуниш мумкин. Аммо, бюджетнинг даромад қисмини қандай қилиб 62,229 трлн сўмдан 102,6 трлн сўмга, яъни 65 фоизга (!!!!) орттирамиз? Бюджетда йилдан йилга бир неча фоизли ўзгаришлари бўлиши табиий, аммо ўнлаб фоизли ўзгаришлар учун инқилобий ислоҳотлар қилиниши керак, аммо қилинаётгани йўқ-ку! Бюджетнинг даромад қисми ниманинг ҳисобига бунчалик ортмоқда?

Бу саволнинг ягона жавоби шундай: Ўзбекистон каби ўлаётган масхарабоз давлатда халқни алдаш учун мавжуд тожиклар режими ўзнинг қўғирчоғи бўлган Олий Мажлис ва унинг иккала палатасига ҳар қандай рақамни тасдиқлатиб олаверади. Қолаверса, унутмайликки, Ўзбекистондек давлат, бюджетимизнинг Шавкат Мирзиё тушида кўрган рақамлари билан эмас, чет элларда қуллардек ишлаётган ватандошларимиз ҳар йили оилаларига юбораётган тахминан 5 млрд долларлик пул билан ҳали ҳам тирик.

Аммо, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимини Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишга зўрлай олмасак, Ўзбекистон бутунлай ўлади. Москванинг ва унинг қўғирчоғи бўлган Ўзбекистондаги тожиклар режимининг мақсади айнан шу.