Кундалик хабарлар - 23 October 2014
06:22Йиллардан кейин Ғарб Абдураҳим Пўлатни тушунишга бошлабди. Мусулмонлар қачон тушунишга бошлайди?
“Ҳаракат” журналида чоп қилинган мақолалар ва “Ҳаракат” Агентлигининг сайтида эълон қилинаётган бир қатор хабар ва лавҳаларда йиллардан бери бир ғоя олға сурилмоқда. Бу ғояга кўра, Ислом дунёсини ҳозирги қолоқликдан чиқариш, ислом терроризмига чек қўйишнинг ягона йўли – Исломда чуқур ислоҳатлар ўтказишдир. Ислоҳотларнинг умумий йўналиши ҳам кўрсатилган: Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилиши, Ислом динининг ягона фарзи имон бўлиб, ҳозир фарз деб ҳисобланаётган 5 маҳал номоз...
01:37Бу оролчада яшашни истармидингиз?
Ҳа, десангиз ҳам у ерга бориб яшай олмайсиз. Чунки, сиғмайсиз. Футбол майдонининг ярмича келадиган оролчада 1,5 минг киши яшайди. У ерда яшашни истаганлар эса сон-саноқсиз. Африканинг Виктория оролидаги Мигинго номли бу оролча хариталарда Кения давлатиники деб кўрсатилган, аммо Уганда уни бизники деб иддао қилади. Унча-мунча харитада топиш ҳам қийин бўлган жажжи оролчанинг биттагина жозибали жойи бор. Атрофи балиққа тўла. Оролдагилар балиқ ови билан шуғулланишади, кунига 300 доллар пул топиша...
20:08Масхарабозлик: Қозоқ давлатчилигининг 550 йиллиги нишонланармиш
Бугун Остонада фаоллар билан учрашув ўтказган Президент Нурсултон Назарбой келаси йилда қозоқ давлатчилигининг 550 йиллиги нишонланишини эълон қилибди. Йўқ нарсани нишонлаш тўғридан-тўғри масхарабозлик эканини яхши тушунган Нурсултон Назарбой олдиндан ўзини оқлаб олиш учун шундай дебди: “1465 йили Керей ва Жонибек биринчи хонлик яратдилар.Балки у ҳозирги тушунчалар доирасида давлат эмасдир. Аммо, ўша давринг ҳамма давлатлари тўғрисида шундай дейиш мумкин.” Ҳали отдан тушмаган, шаҳарни қўйиб т...
- 10:21ИШИДга қўшилиш учун кетаётган 3 америкалик қизни Германиядан ушлаб келишибди, Ислом терроризмини тўхтатиб бўладими?
АҚШниннг ABC News телеканали тарқатган хабарга кўра, Федерал Тергов Бюросининг хизматчилари АҚШнинг Коларадо штати маркази Денвер шаҳридан Германия ва Туркия орқали Сурияга бориб, ИШИД сафларида урушиш учун кетаётган 15-17 ёшли уч қизни Германиядан ушлаб келиб, оилаларига топширишган. Исми очиқланмаган қизларнинг иккиси асли Сомалиялик 15 ва 17 ёшли опа-сингил бўлиб, учинчиси 16 ёшдаги асли Суданлик қиз экан. Колорадо полицияси расмийлари бу воқеа 17 октябрь куни бошлангани айтишмоқда. Айнан ...
09:55Сурияли ёш аёл ИШИДчилар тарафидан омадли деб эълон қилиниб, кейин ўлдирилди
Омадли аёл ИШИД тарфидан олинган навбатдаги ваҳшиёна видеофильмнинг қаҳрамони эди. ИШИД назорати остидан қолган минтақаларда иш олиб бораётган шариат суди бу аёлни зино қилишда айблаб, тошбўрон қилиб ўлдириш ҳукми чиқарибди. Қизини авф этмаслигини билдирган ота, қизининг ёлвориб кечиримлар сўрашига қарамасдан, биринчи тошни ўзи отибди. Нима учун аёл омадли дейсизми? ИШИДчилар бу аёлни Суриянинг Ҳама вилоятида тошбўронга ҳукм қилинган биринчи аёл бўлгани ва бу воқеани биринчи марта Интернет ор...
09:05Жиноят даражасидаги масхарабозлик: Ўзбекистон ҳукумати ҳали ҳам ўзбекларни алдаш билан машғул
ЎзАнинг хабарига кўра, кеча Вазирлар Маҳкамаси жорий йилнинг 9 ойида мамлакатимзнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини муҳокама қилишга ҳамда 2014 йилнинг 17 январида республика Ҳукумати мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Карим томонидан белгилаб берилган 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга оширишга бағишланган мажлис ўтказибди. Бу мажлисда Ўзбекистон иқтисоди гўё гуллаб-яшнаётганини кўрсатувчи ҳамма рақамлар масхарабо...
19:13Масхарабозлик: ИШИДни тан олган Толибоннинг матбуот котиби ишидан ҳайдалди, Толибон фақат Мулла Умарнинг тан олади
Покистондаги Толибоннинг матубот котиби Шаҳидуллоҳ Шаҳид (расмда) 14 октябрда ёзма баёнот тарқатиб, ўзи ва ташкилотнинг 5 лидери ИШИД ҳамда унинг раҳбари Абубакир ел-Боғдодийни тан олишларини эълон қилган эди. Баёнотда Пешавор шаҳри ва яна бир қатор Толибон назорати остидаги ҳудудлар ҳам ИШИДга боғлангани, яъни, бу ҳудудлар Халифаликнинг қисмига айлангани ҳам айтилганди. Reuters агентлигининг бугунги хабарида айтилишича, унинг мухбирлари қўлига Толибоннинг янги баёноти бугун етиб келган. Унга...
17:39Парижда опера театридан юзи ўралган мусулмон аёлни ҳайдаб чиқаришибди, Эронда эса юзи очиқларга кислота сепишмоқда
Нью-Йорк Таймс газетасининг кечаги сонида эълон қилинган мақолада айтилишича, бу воқеа шу йилнинг 3 октябрь куни бўлган. Париждаги Миллий Опера театрида (Бастиялия театри ҳам дейишади) Вердининг машҳур “Травиата” операси ўйналаётган пайтда, олдинги қаторлардан бирида юзи тўла ўралган аёлни кўрган артистлар аёл юзидаги ниқобини очмаса, ўйинимизни тўхтатамиз деб ультиматум қўйишибди. Театрнинг директор ўринбосари Jean-Philippe Thiellay аёлнинг олига келиб, Францияда бундай кўринишда жамоат ...
16:51TeliaSonera раҳабарлари нега Тошкентга серқатнов бўлиб қолди?
Ҳозир ҳамма биладики, Швециянинг Telia и Финляндиянинг Sonera компаниялари 2002 йилда қўшилиши натижасида пайдо бўлган TeliaSonera компанияси Ислом Каримнинг Фуҳуша лақаби билан танилган қизи Гулнорага 300 млн доллардан кўпроқ пора бериб, тўла номи "Мобиль ТелеСистемалар" бўлган Россия компаниясининг Ўзбекистондаги бўлими "МТС-Ўзбекистон"ни осонликча ва арзон нархда ўзига ўтказиб олганди. TeliaSonera ўзига ўтган "МТС-Ўзбекистон"нинг номини Ucell деб ўзгартирган бўлса ҳам, у ўз фаолиятини "COSCOM...
07:41Тоғларда қор кўчганда ҳар нарса бўлиши мумкин, ҳатто меҳмонхоналар ағдарилиши
Тоғларда қор кўчаганда қандай даҳшатли воқеалар бўлиши мумкинлигини ҳозир ҳамма билади. Қуруқ гаплардан эмас, замонавий техник имкониятлар ёрдамида олинган фоторасмлар, видеолардан билади. Словакиянинг Татра тоғларида олинган расмга қаранг. Нима бало, кўп қаватли уй ағдарилганми? Даҳшат!? Йўқ, ағдарилмаган. Бу – тоғда дам олишга келганлар учун атайлаб ағдарилган бинодек қурилган меҳмонхона. Унинг ичи замонавий кўп юлдузли меҳмонхонадек жиҳозланган. Аммо, ташқариси ҳам замонавий талабларга ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ташанов Дайнов
Добавить сведенияЧитать дальше...
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведенияЧитать дальше...