21 October 2014
19:13 - Масхарабозлик: ИШИДни тан олган Толибоннинг матбуот котиби ишидан ҳайдалди, Толибон фақат Мулла Умарнинг тан олади
Покистондаги Толибоннинг матубот котиби Шаҳидуллоҳ Шаҳид (расмда) 14 октябрда ёзма баёнот тарқатиб, ўзи ва ташкилотнинг 5 лидери ИШИД ҳамда унинг раҳбари Абубакир ел-Боғдодийни тан олишларини эълон қилган эди. Баёнотда Пешавор шаҳри ва яна бир қатор Толибон назорати остидаги ҳудудлар ҳам ИШИДга боғлангани, яъни, бу ҳудудлар Халифаликнинг қисмига айлангани ҳам айтилганди.

Reuters агентлигининг бугунги хабарида айтилишича, унинг мухбирлари қўлига Толибоннинг янги баёноти бугун етиб келган. Унга кўра, Шаҳидуллоҳ Шаҳид вазифасидан улоқтирилибди. Бу хабар Толибон ичида бирдамлик йўқлигининг кўрсатгичидир, дейилади хабарда. Исмини айтмаган Толибон лидерларидан бири Шаҳидуллоҳ Шаҳидни ўз номиини чиқариш учун ёлғон баёнот тарқатишда айблабди.

Толибон раҳбарларининг Мулла Умарга содиқ эканликлари баёнотда алоҳида урғуланган.
Шаҳидуллоҳ Шаҳид қандай ёлғончи ва масхарабоз бўлса, Толибоннинг бошқа лидерлари ҳам айнан ўшанақа, дейди мухбиримиз. Уларнинг ўз баёнотларини тарқатишдан мақсадлари – йиллардан бери бор-йўқлиги ҳам номаълум бўлган Мулла Умарнинг номини ҳаммага эслатиб қўйишдан бошқа нарса эмас.