22 October 2014
20:08 -
Масхарабозлик: Қозоқ давлатчилигининг 550 йиллиги нишонланармиш
Бугун Остонада фаоллар билан учрашув ўтказган Президент Нурсултон Назарбой келаси йилда қозоқ давлатчилигининг 550 йиллиги нишонланишини эълон қилибди. Йўқ нарсани нишонлаш тўғридан-тўғри масхарабозлик эканини яхши тушунган Нурсултон Назарбой олдиндан ўзини оқлаб олиш учун шундай дебди: “1465 йили Керей ва Жонибек биринчи хонлик яратдилар.Балки у ҳозирги тушунчалар доирасида давлат эмасдир. Аммо, ўша давринг ҳамма давлатлари тўғрисида шундай дейиш мумкин.”
Ҳали отдан тушмаган, шаҳарни қўйиб туринг, битта қишлоқ ҳам яратмаган қабила давлатчиликга асос солгани тўғрисда гапириши ростдан ҳам кулгили. Аммо, ҳақиқат.
Шу муносабат билан сайтимизда аввал ҳам эсга олинган бир воқеани билмаганларга билдириш лозим деб ҳисобладик.
Ўтган асрнинг 60-чи йиллари ўртасида қозоқлар чўлдаги бир тошга ўйилган ёзув каби ишоратларни топгандилар. Қозоғистонда мисли кўрилмаган кўтаринки руҳ пайдо бўлди. Ахборот воситалари, “ҳа, мана, кўчманчи бўлган аждодларимиз алифбо яратишган экан, ҳамма ерда цивилизация ўтроқлик билан боғлиқ, биз кўчманчилар цвилизацияси яратган эканмиз” деган маънодаги гаплар билан бонг уришди. Қозоқ олимлари у ёзувларни ўқишдек машаққатли иш бошлади.
Аммо, тез орада марказий газеталардан бирида, Правда ёки Известия газетасида, фельетон чиқди. Маълум бўлишича, уруш пайтида Олмотага кўчиб келган Мосфильм киностудияси афсонавий-тарихий кино олган экан. Фельетонда фильмниннг номи ҳам бор. Ўша фильмдаги қандайдир кадрлар учун тўғри келган бир каттароқ тошга ёзувга ўхшаган нарсалар ўйилибди. Кино олинибди ҳам.
Ҳамма унутган бу тошни тахминан 20 йилдан кейин топган қозоқ олимлари “кўчманчи цивилизия” ҳақида бонг уришганлиги маълум бўлди. Қозоқлар қандай кулгига қолганларини гапириб ўтириш ҳам ортиқча.
Қизиқ, қозоқлар иккинчи марта ўшанақа кулгили ҳолга тушишни истаб қолганлар, шекилли.