Кундалик хабарлар - 24 October 2014
- 22:21Ислом Карим Ашхабодга орден кўтариб кетди
Ўзбекистон президенти Ислом Карим Ашхабод сафари олдидан “Туркманистон Президенти Гурбангули Мяликгулиевич Бердимуҳамедовни 1994 йилда таъсис этилган “Мустақиллик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармоннни имзолаб, уни ўзи билан олиб кетган. Бу ҳақда хабар қилган оммавий ахборот воситалари туркман раҳбарининг орденга муносиблигига урғу беришмоқда. Кўриниб турибдики, орденга жавобан Туркманбоши-2 ҳам Ислом Каримни орден билан қайтаради. Президент Ислом Каримнинг фармонида: “Ўзбек ҳамда ...
- 21:02Жиззахда беш оёқли қўзочоқ туғилди, одамлар буни қиёматдан дарак дейишмоқда
Россияда минглаб мардикорларимиз тирикчилик важидан ўлаётгани, бир тўда қирғиз фашистларининг ўзбеклар устидан амалга оширган геноциди, миллатнинг подага айланиб бораётгани диққатини тортмаган ўзбеклар туғилган беш оёқли қўзичоқ воқеасини шов-шув қилиб юборди. Маълум бўлишича, Жиззахнинг қайсидир қишлоғида туғилган қўзичоқнинг тумшуғи қуённинг тумшуғига ўхшаши, пешонасида жуни йўқлиги ва жонивор икки жинсли эканлиги одамларни ҳайратлантирмоқда. Кишилар бу воқеани қиёматнинг яқинлиги билан бошлаш...
19:30Ўзбекистон “қора бозор”ида доллар қутуриб кетди
Бугун АҚШ долларига эҳтиёжманд киши “қора бозор”дан бу валютанинг 100 талигини 323 000 сўмга харид қилишига тўғри келди. Валюта курси муттасил ўйнаётгани, яъни ўзгараётгани боис саррофлар валютанинг сотилиш ва харид баҳоларидаги тафовутни ошириб юборишган. АҚШ долларининг 100 лик купюраси 316 000 сўмга харид қилиняпти, яъни сарроф ҳам юз доллардан 7 000 сўм (2 АҚШ долларига яқин) ишламоқда. Саррофларнинг таъкидича, курс кўтарилиши, яъни сўм инфляцияси давом этади. Республика Марказий Банки ...
02:11Туркманистон Қирғизистонга электр бермоқчи, Ўзбекистон бунга қарши
Туркманистон ҳукумати Қирғизистонни электр энергияси билан таъминламоқчи, аммо бунинг Ўзбекистоннинг иштирокисиз иложи йўқ. Яъни, Ўзбекистон мазкур электр энергиясини транзит қилиши лозим. Аммо Ўзбекистон уни транзит қилишга рози бўлмаяпти, деди Қирғизистон Иқтисодиёт вазири Темир Сариев. Ўзбекистон ҳукумати эса бу ҳолга изоҳ бергани йўқ. Маълум бўлишича, шу йилнинг 17 октябрида Қирғизистон бош вазири ўринбосари Валерий Диль Ашхабодда Туркманистон билан келишувга эришган. Кузги-қишки мавсу...
01:48Ўзбеклар Санкт-Петербургда ўзаро пичоқлашишди, бир ўзбек нобуд бўлди
Санкт-Петербургнинг “Охтинский” нон заводида тирикчилик қилаётган ўзбеклар ўзаро жанжаллашиб, бир-бирларини пичоқлашди. Натижада 5 муҳожир қаттиқ яранланиб, уларнинг бири нобуд бўлди. Иш жойи учун талашган бир неча йигит шу ерда ҳам ўзбекнинг кимлигини кўрсатибди: водийлик болалар сурхондарёликлар билан чавақлашишган! Ҳозир комбинатни Россия Федерал Муҳожирлик Хизмати ва полиция босган. Муштумзўрларнинг касрига яна бир неча ўзбек Россиядан депортация қилиниш арафасида, деди мухбирим...
01:28Енгил автомобиллар сотишда ҳам Ўзбекистон Қозоғистондан 6 баравар орқада
Бош қароргоҳи Парижда жойлашган Моторли ташиш воситалари ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро ташкилоти (International Organization of Motor Vehicle Manufacturers) сўнги 2012-2014 йилларнинг биринчи ярмида қайси мамлакатда қанча автомобиль сотилганини кўрстувчи рақамларни эълон қилди. 2014 йилнинг биринчи ярмида жаҳон бўйича 32 млн 742 минг енгил автомобиль сотилган, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,1% кўп. Табиий, бу рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор. Мана ўша ердан олинган баъзи мамлакатларга оид...
- 23:34Ўзбекистон паспорти тижорат учун қанчалар арзон, аммо сиёсат учун жуда қиммат
Бразилиялик футболчи Фабио де Лима Дубайнинг «Ал-Васл» клубида Ўзбекистон фуқароси сифатида тўп сурмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг бир қанча веб нашрлари катта ифтихор ҳисси билан ёзишмоқда. Футболчини Ўзбекистон фуқаролигига айлантириш учун Президент Ислом Каримнинг фармони зарурлигини ҳисобга олсак, Ўзбекистон паспорти-ю президент имзоси қанчалар арзонлигини кўриш мумкин. Аммо гап “Бирлик” лидерларидан Пўлат Охунннинг паспорти, унинг 2008 йилда Ўзбекистонда судлашиб ҳам...
22:13Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Ашхабодга келди
Бугун Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Ашхабодга келди ва уни Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов кутиб олди. Расмий ташриф кун тартибида икки президент учрашувининг якунлари бўйича уларининг Қўшма баёноти, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга доир қатор ҳужжатлар имзоланиши ўрин олган. Сафарнинг асосийц иш куни эртага, 24 октябрда бошланади. Аллақачон яккамоховга айланиб қолган президент Ислом Карим икки йил аввал ҳам Туркманист...
- 20:26Президент Ислом Карим 35 нафар миршабни давлат мукофотлари билан тақдирлади
Бугун Ашхабодга кетар чоғида Президент Ислом Карим салтанат осойишталиги тимсоллари деб айтиладиган, аслида эса, халққа зулм ўтказаётган режимнинг зўравонлик қуроли бўлган миршабларнинг касб байрами муносабати билан уларнинг бир қисмини «Меҳнат шуҳрати», II даражали «Шон-шараф», «Дўстлик», «Мардлик» сингари орден ва «Жасорат», «Содиқ хизматлари учун», «Шуҳрат» медаллари билан тақдирлади. Матбуотда эълон қилинган фармонга биноан эндиликда алоҳида ўрнак кўрсатган 35 нафар миршабнинг кўксини давлат...
12:43Эронда радикал исломчиларга қарши намойишлар
Бундай воқеани сенсация деса ҳам бўлади. Чунки, бу мамлакатнинг ўзи радикал исломчиликнинг символидир. Айнан шу ерда радикал исломчиларга қарши чиқиш бўлишини тахмин қилиб ҳам бўлмасди. Аввалги хабарларимиздан маълумки, Эроннинг бир қатор шаҳарларида сўнгги ойларда ўнлаб бир хил воқеалар юз берди. Ҳижобга ўралган бўлса ҳам, сочи кўриниб турган аёлларнинг юзига кислота сепиб кетишди. Кўп аёлларининг кўзи куйди. Бугунги хабарларга кўра, Эроннинг туристик марказларидан бири бўлмиш Исфохон шаҳ...