22 October 2014
09:55 - Сурияли ёш аёл ИШИДчилар тарафидан омадли деб эълон қилиниб, кейин ўлдирилди
Омадли аёл ИШИД тарфидан олинган навбатдаги ваҳшиёна видеофильмнинг қаҳрамони эди. ИШИД назорати остидан қолган минтақаларда иш олиб бораётган шариат суди бу аёлни зино қилишда айблаб, тошбўрон қилиб ўлдириш ҳукми чиқарибди. Қизини авф этмаслигини билдирган ота, қизининг ёлвориб кечиримлар сўрашига қарамасдан, биринчи тошни ўзи отибди.

Нима учун аёл омадли дейсизми? ИШИДчилар бу аёлни Суриянинг Ҳама вилоятида тошбўронга ҳукм қилинган биринчи аёл бўлгани ва бу воқеани биринчи марта Интернет орқали ҳар ким кўра олиши мумкинлигини ҳисобга олиб, уни омадли деб айтишибди.

Расмда – аёлни тошбўрон қиладиган ваҳшийлар олдига олиб чиқишмоқда.