Кундалик хабарлар - 29 October 2014
21:21АҚШ Давлат Департаменти мулозими Васила Иноят ва бир қатор фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди
Бугун АҚШ Давлат Департаментининг Марказий Осиё офиси директори Грейс Шелтон АҚШ элчисининг Тошкентдаги резеденциясида фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди. Учрашувда “Бирлик” Партияси Бош котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят, бухоролик ҳуқуқ ҳимоячиси Шуҳрат Ғаниев, Тошкентдан Елена Урлаева, “Бирлик” Партияси МКнинг яна бир аъзоси, хоразмлик ҳуқуқ ҳимоячиси Ҳайитбой Ёқуб ҳамда андижонлик собиқ “Бирлик”чи Саиджаҳон Зайнобиддиновлар ҳам иштирок этишди. У...
20:15Нурсултон Назарбой фақат Марказий Осиёда эмас, Ислом дунёсида ҳам лидер
Кеча Дубайда 10-чи Жаҳон Ислом Иқтисодий Форумида Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой нутқ сўзлагани ҳақида хабар берган эик. Энди маълум бўлишича, ўша Форумда Нурсултон Назарбойга “Ислом молиячилигида глобал мукофот” топширилибди. Сабаб - Қозоғистон Президентининг ислом банк системасини ривожлантиришдаги кўзга кўринган ютуқлари. Бу ҳақдаги хабарларда Нурсултон Назарбойнинг банкчиликни ривожлантириш учун қилган ишлари санаб ўтирилмаган, дейди мухбиримиз, аммо “Ҳаракат&rdq...
- 18:18Собиқ “Бирлик”чи Жамол Камолнинг назмий қуръони чоп қилинмади
Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол томонидан назмий йўл билан ўзбек тилига ўгирилган Қуръони Карим таржимаси чоп этилмайдиган бўлибди. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси бу ишга рухсат бермаган. Маълум бўлишича, қўмита мутасаддилари ва Ўзбекистон Мусулмонлари идораси “Қуръонни шеърга солиб таржима қилиш мумкин эмас” мазмунидаги фатво билан уни рад этган. Лойиҳа муаллифи, "Муфтий Бобохоновлар" жамғармаси Ҳомийлар кенгаши раиси Анвар Ҳусаиновнинг “Озодлик” радиосига а...
08:34Путин саратон касаллигидан ўлмоқдами?
Нью-Йорк Пост газетасининг шу йил 24 октябрь сонида эълон қилинган “Саратон ҳақидаги миш-мишлар Путиннинг атрофида айланмоқда” номли мақола шундай савол қўйишга мажбур қилади. Газетага кўра, Путиннинг Украина ишларига бунчалик тезлик билан аралашишининг сабаби, миш-мишларга кўра, унинг саратон касалига учрагани эмиш. Ҳозир Путинни, у КГБчи сифатида Дрезденда ишлаёган пайтида танишиб қолган 84 ёшли доктор даволаётган эмиш. Мақоланинг муаллифи Ричард Жонсон Путиннинг 3 йил умри қолгани ҳақида ф...
07:39Бугун Туркияда Жумҳурият байрами, янги президент янги саройга кўчмоқчи, кеча эса, бир кўмир конини сув босди
1923 йил 29 октябрда буюк Отатурк Туркияни жумҳурият (республика) деб эълон қилди, у Туркиянинг биринчи Жумҳурбошқони (Президенти) этиб сайланди. Бугун Туркия Жумҳурияти тузилган куннинг 91 йиллиги нишонланади. Отатурк замонидан бери президентнинг қароргоҳи Чанқоя Кўшки (кўшк – ҳашаматли уй, сарой деса ҳам бўлади) эди. Ўн йилчадан бери Бош вазир бўлган Ражаб Эрдўғон Анқаранинг Отатурк боғи деб аталган жойида Бош вазир учун қароргоҳ қурдираётганди. Аммо, у яқинда Президент этиб сайлангач, янги...
- 01:27Сайлов спектаклини кузатишга ЕХҲТ вакиллари келишди
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик Институтлар ва Инсон Ҳуқуқлари Бюроси раҳбари ўринбосари Никола Шмидт бошчилигидаги делегация қабул қилинди. Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, мазкур демократик институт вакиллари Ўзбекистонда шу йил охирида бўладиган сайловларни кузатиш учун келган. Делегация аъзолари ўз мандати доирасида демократик институтлар, сиёсий патиялар вакиллари билан ҳам учрашади. Аммо бу тишсиз ташкилот вакиллари...
- 23:20АҚШ делегацияси Ўзбекистонга келди
АҚШ Давлат Департаментининг Марказий Осиё офиси директори Грейс Шелтон бошчилигидаги делегация Тошкентга келиб, Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди. Вазирлик баёнотига кўра, учрашувда икки тарафлама алоқаларнинг истиқболлари муҳокама қилинган. Шунингдек, АҚШ делегациясининг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари фаоллари билан учрашиши ҳам кўзда тутилган. АҚШ Давлат Департаменти вакили билан учрашувга “Бирлик” Партияси Бош котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила...
- 22:41Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи Абдумажид Муллажонов лавозимидан олинди. У ким ўзи?
25 октябрь куни Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Абдумажид Муллажонов лавозимидан бўшатилди. Гарчанд унинг Самарқанд вилояти ИИБга бошлиқ этиб тайинлангани ҳақида гап бораётган бўлса-да, Самарқанддаги манбаларимиз бу маълумотни тасдиқламади. Аммо, эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. 2009 йилга қадар Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган бу шахс Ўзбекистон Репсубликаси Марказий Банки раиси Файзулла Муллажоновнинг ўғли, экс-вазир Зокиржон Алматовнинг куёвидир....
- 22:24Журналист Тожиддин Раззоқ вафот этди
Сурхондарё вилоятининг Денов туманида тиниқли журналист ва публицист Тожиддин Раззоқ 62 ёшида юрак хуружи туфайли вафот этди. Журналист бугун, 28 октябрь куни Денов туманидаги Хазорбоғ қабристонида тупроққа берилди. “Ҳаракат” агентлигиннг янгиликлар тасмасида журналистнинг қаламига мансуб бер неча кичик лавҳалар унинг тахаллуслари билан чоп қилинган. У ўзбек газетхонларига кучли фелетьонлари, адабий жамоатчилигига дилбар эсселари билан таниқли эди. Дўстимизни Аллоҳ раҳматига олсин!
20:38Путиннинг рейтинги йил бошидан бери биринчи марта тушишга бошлади
Бутунрооссия Ижтимоий Фикр Ўрганиш Марказининг (БИФЎМ) ўтказган сўнгги сўровнома натижаларига кўра, йил бошидан бери август ойида энг юқори чўққига чиққан Россия Президенти Владимир Путиннинг рейтинги тушишга бошлаган. Масалан, январь ойида Путин учун овоз бериша тайёр бўлганлар 29% эди, Украинадаги воқеалар давомида унинг рейтинги ортиб бориб, август ойида Путинга овоз бериш истаганлар 57% бўлди, аммо сентябрда 49% га тушибди. Ҳукумат аъзолари ичида рейтинги энг юқори бўлганлар – Мудофаа ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Худайберганов Искандар
Добавить сведенияЧитать дальше...
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведенияЧитать дальше...