29 October 2014
18:18 - Собиқ “Бирлик”чи Жамол Камолнинг назмий қуръони чоп қилинмади
Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол томонидан назмий йўл билан ўзбек тилига ўгирилган Қуръони Карим таржимаси чоп этилмайдиган бўлибди. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси бу ишга рухсат бермаган. Маълум бўлишича, қўмита мутасаддилари ва Ўзбекистон Мусулмонлари идораси “Қуръонни шеърга солиб таржима қилиш мумкин эмас” мазмунидаги фатво билан уни рад этган.

Лойиҳа муаллифи, "Муфтий Бобохоновлар" жамғармаси Ҳомийлар кенгаши раиси Анвар Ҳусаиновнинг “Озодлик” радиосига айтишича, Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Дин ишлари қўмитаси таржимани рад этиш сабаблари кўрсатилган баённомани унга тақдим қилган. “Қўмита бу асарни қатор вилоятлардаги имом-хатиблар муҳокамасига қўйган. Тошкент имом-хатиблари ва бошқа вилоят имом хатиблари баённомасида биринчи бўлиб айтилаяптики: "Қуръон назмий таржима қилинмайди" деб. Бу жуда заиф аргумент, чунки Қуръони Карим жуда кўп тилларга таржима қилинган - инглиз, француз, форс тилида ҳам бор, рус тилида ҳам бор. Рус тилига назмий таржима лойиҳасига ҳам мен бошчилик қилганман” дейди Алишер Ҳусаинов.