Кундалик хабарлар - 12 July 2015
09:19Таиланд уйғурларни Хитойга топширганига қарши намойишлар бўлмоқда, қирғизлар ўзбеклaрни қирғин қилганда Ўзбек миллати қисиб ўтирганди
115 кишилик уйғурлар гуруҳи Хитойда таҳлика остида қолганлари сабабли 16 ой аввал Таиландга қочиб келиб, у ердан Туркияга кетмоқчи бўлганлари, аммо Таиланд ҳукумати уларни Хитойга қайтариб бермоқчи эканлигини аввалроқ хабар қилгандик. Туркияда турклар Таиланднинг Анқарадаги элчихонаси ва Истанбулдаги фахрий консуллиги олдидаги норозилик намойишлари ўтказганлари, хитойлик деб ўйлаб кореялик туристларга ҳужум қилганлари ҳам айтилган эди. Ҳозир маълум бўлишича, Таиланд ҳукумати уйғурларни Хитойга ...
18:29Имони йўқ ўзбек зиёратчилари умра учун Саудия Арабистонига кетишибди, ўзбекларда имон борми ўзи?
Ўзбекистондаги режимнинг навбатдаги қўғрчоқ Интернет нашрларидан бири, бўлар бўлмас, бир тийинга қиммат хабарлар тарқатиш билан овора бўлган, Ўзбекистон давлатининг, ўзбек миллатининг, қолаверса, умматнинг актуал муаммолари билан иши бўлмаган ва бу муаммолар билан боғлиқ хабарларни ҳеч қачон эълон қилмайдиган kun.uz сайти бугун “Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг сўнгги гуруҳи умра амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига учиб кетди” номли хабар берибди. Умра – ислом динининг фа...
07:50ИШИД Миср пирамидаларини йўқ қилиш ниятида
Мисрда ИШИД тарафдори бўлган ташкилотлар Мисрнинг тарихий мероси бўлмиш пирамидаларни “Оллоҳга қарши маънодаги нарсалар” сифатида йўқ қилиш кераклигини, пирамидалар нишонга олиниб бўлганини айтмоқдалар, дейилади Туркияда чиқадиган энг катта “Миллиёт” газетасининг хабарида. ИШИД лидери Боғдодийнинг “мусулмончиликдан аввалги тарихий обидаларни бузиб ташлаш - диний вазифамиздир” деган сўзлари хабарда жой олган. Миср салафийларнинг Имоми пирамидалар ва машҳур Сфинкс ҳайкалини йўқ қилиш керакли...
02:48БРИКС-ШҲТ саммити тугади, гап кўп, иш бўладими?
БРИКС ва ШҲТ саммиталари алоҳида-алоҳида ўтказилган бўлса ҳам, ахборот воситалари саммитлардан ҳам кўпроқ, бу икки ташкилотга кирувчи давлатлар раҳбарларининг йиғилиши ва икки томонлама учрашувларга эътибор бердилар. Буни тушуниш мумкин, чунки Уфада бу икки саммит баҳонасида Ғарбнинг қаршисилда турган давлатлар раҳбарларининг учрашуви – Ғарбга қарши намойишкорона спектакль эди. Спектаклнинг асосий мақсади – Ғарбнинг санкциялари остида ўта қийин аҳволда қолган Россия маънавий ёрдам бе...
02:25Эрон – “Олтилик” масхарабозлиги 13 июлгача чўзилди, Эронни БРИКС-ШҲТ саммити руҳлантирмоқда
Венада шу йил 27 июнда аввалига АҚШ-Эрон форматида бошланган Эроннинг ядровий программаси бўйича Эрон – “Олтилик” музокаралари тамом бўлиши тўғрисида кўп марта янги муддат айтилди, аммо музокаралар битмади. Охирги марта музокаралар 10 июлда битиши ва шартнома имзоланиши айтиланди, яна бўлмади, энди 13 июль ҳақида гап кетмоқда. Музокараларнинг чўзилиш сабаби сифатида - Ғарб ўз талабларини кучайтиргани ҳам хабарларда айтилди. Аммо, сабаб бошқа ерда, тўғрироғи, Уфа шаҳрида. Эрон Президенти Ҳасан...
- 14:08ШҲТга Ҳиндистон ва Покистонни аъзо қилиш, яна тўрт давлатга “ҳамкор” мақоми бериш масаласи кўрилмоқда
Ҳозир Уфада давом этаётган БРИКС ва ШҲТ давлатлари раҳбарларининг йиғилишида ШҲТга дарҳол эмас, қадамма-қадам, турли процедуралардан ўтказиб, Ҳиндистон ва Покистонни қабул қилиб олиш, Озорбайжон, Арманистон, Комбоджа ва Непал давлатларини “ҳамкор” мақоми билан ШҲТга қўшиш масаласи кўрилмоқда. Бугунги йиғилишдан аввал Россия Президенти Владимир Путин билан кўришган Ислом Карим “ШҲТга ядровий қуроллари бор давлатларнинг киритилиши, дунёдаги кучларнинг мувозанатини ўзгартиради” деб, Ҳиндистон в...
- 07:09Уфада БРИКС ва ШҲТга кирувчи давлатлар раҳбарларининг ноформал учрашуви бўлди, Ислом Карим алжиради
Бошқирдистон пойтахтида БРИКС ва ШҲТ саммитлари баҳонасида дунёнинг Ғарб қаршисида турган асосий мамлакатлари лидерлари тўпландилар. Ҳамма икки томонлама учрашувлар ўтказиш билан овора. Ҳатто Россиянинг давлат ахборот агентлиги бўлган “Новости” ҳам бўлаётган воқеаларни тўла ёритишга улгурмаётганга ўхшайди. Масалан, ШҲТнинг саммити бугун, яъни 10 июлда бўлиши айтилмоқда. Аммо, БРИКСники бўлиб ўтган-ўтмаганлигини тушуниш қийин. Кеча кечқурун бу икки саммитга келган давлат раҳбарларининг умум...
02:15Туркия Президенти янги ҳукумат қуришни ҳозирги Бош вазир Аҳмад Давудўғлига топширди
Кеча Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон парламент сайловларидан кейин қурилиши керак бўлган янги ҳукумат таркибини тайёрлашни ҳозирги Бош вазир Аҳмад Довудўғлига топширди. Бу янгликни Аҳмад Довудўғлининг ўзи Истанбулда Босфор бўғози устидан қурилаётган кўприкни бориб кўргандан кейин эълон қилди (расмда). У душанба кунидан бошлаб Туркия Буюк Миллат Мажлисида депутатлари бўлган партиялар билан кўришмоқчи ва Рамазон байрамигача ҳукумат қуриш ишини битирмоқчи. Маълумки, Аҳмад Довудўғли раислик қилад...
- 01:00Бечора “Олтилик” ҳали ҳам Эрон билан келишолмади
Reeuters агентлиги Оқ Уйнинг матбуот котиби Жош Эрнестга асосланиб хабар беришича, Эрон ва “Олтилик” ҳалигача узул-кесил келишувга етиб боришмади. “Ҳалигача ниҳоий келишув йўлида тўсиқлар бор”, дебди Жош Эрнест. Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус нихоий келишув йўлида “мураккаб муаммолар” борлигини, шу сабабли музокаралар кечаси ҳам давом этишини айтса, Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф “Олтилик” билан музокаралар шошилмасдан, аммо фавқулодда режимда кетаётганини урғулабди.
18:43Эрон-Олтилик музокаралари яна боши берк кўчада экан, Россия ва Эрон президентлари Уфада учрашдилар
Эроннинг ядровий программаларининг қурол яратишга қаратилган қисмини тўхтатиш масаласи бўйича Эрон ва “Олитилик” шу йил апрель ойининг бошларида умуий фикрга келиб, бу ҳақдаги шартномани шу йил июнь ойигача имзолаш ҳақида келишган эдилар. Аммо, ҳозир Венада Эрон-“Олтилик” музокаралари қайтадан бошланди дейиш мумкин. “Олтилик” вакиллари натижа 7 июлда бўлади, деб баёнотлар ҳам бердилар. Бўлмади. Эрон ўртагаянги талаблар қўйгани гапирилмоқда. Ҳеч шубҳа йўқки, Эроннинг орқасида Россия ва Хитой ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Юлдашев Тошпулат
Добавить сведенияЧитать дальше...