11 July 2015
18:29 - Имони йўқ ўзбек зиёратчилари умра учун Саудия Арабистонига кетишибди, ўзбекларда имон борми ўзи?

Ўзбекистондаги режимнинг навбатдаги қўғрчоқ Интернет нашрларидан бири, бўлар бўлмас, бир тийинга қиммат хабарлар тарқатиш билан овора бўлган, Ўзбекистон давлатининг, ўзбек миллатининг, қолаверса, умматнинг актуал муаммолари билан иши бўлмаган ва бу муаммолар билан боғлиқ хабарларни ҳеч қачон эълон қилмайдиган kun.uz сайти бугун “Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг сўнгги гуруҳи умра амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига учиб кетди” номли хабар берибди.

Умра – ислом динининг фарзи ҳам бўлмаган, кичик ҳаж деб ҳам аталадиган амалиётдир. Миллионлаб дунё мусулмонларининг ўнлаб, балки, юзлаб гуруҳлари ҳар куни бажарадиган амалиётдир. Қуёш чиқиш ва ботиши каби оддий нарса. Агар биронта муҳим жиҳати бўлмаса, хабар қилишга ҳам арзимайдиган нарса.

Юқорида айтганимиздек, Ўзбекистон давлатининг, ўзбек миллатининг, қолаверса, умматнинг актуал муаммолари билан иши бўлмаган бу ҳаромий сайт қандай хабар тарқатиши билан ҳам ишимиз йўқ. Аммо, “Фалон баҳона, пистон ғанимат” деганларидек, шу баҳона билан бошқа муҳим бир масалани кўтармоқчимиз.

Аввал савол қўямиз: Шу умра саёҳатига кетган 249 нафар ўзбек мусулмонми ўзи?

Қуръоннинг бугунгача расман қабул қилинган, аммо ҳозир “Ҳаракат” тарафидан шубҳа остига олинган хато тафсирига кўра, исломнинг 5 фарзини бажарган одам ҳақиқий мусулмондир. Булар – имон, 5 маҳал номоз, рўза, ҳаж ва закот. 5 та фарзнинг 4 тасини ҳаммага намойиш қилиб бажариш мумкин. Лекин,...

- Номознинг фарзларидан бири – уни Каъбага қараб қилишдир. Аммо, Ер думалоқ бўлгани сабабли, Каъбанинг уфқидан ташқарида Каъбага қараб номоз қилиб бўлмайди. Демак, намоз фарз бўлолмайди.

- Рўзанинг талаби қуёш чиққандан қуёш ботгунча овқат емаслик, ичмаслик. Аммо, Ер юзининг шимолий қутбларга яқин жойларида куннинг узунлиги 24 соатга яқинлашади, яна ҳам шимолроқда куннинг узунлиги бир неча ойни ташкил қиладиган жойлар ҳам бор. Демак, рўза тутиб бўлмайди, рўза фарз бўлолмайди.

- Молиявий имконияти бўлган ҳар қандай мусулмон, оиласига молиявий зарар келтирмайдиган бўлсагина ҳаж қилиши шарт. Ҳозир ҳаж қилиш имконияти борларнинг сони юз миллионлардан ошиб кетмоқда. Яқинда миллиарддан ҳам ошади. Аммо, ҳаж қилиш учун, жой етишмаслиги сабабли, ҳар йили 2 миллиондан бироз ортиқроқ одам ҳаж қилолади. Мусулмонларнинг ўртача умри 100 деб ҳисобласак ҳам, бир одамнинг умри бўйича бор-йўғи 200 милион мусулмон ҳаж қилолади. Қолганлар, ҳаж қилолмайди!!! Дема, ҳаж ҳам принцип ўлароқ фарз бўлолмайди.

Закотни фарз деб эълон қилиш унчалик жиддий нарса бўлмаганини ҳисобга олиб ва юқоридаги анализга асосланиб айтиш мумкинки, исломнинг ягона фарзи имон бўлиши керак. Қолган тўртта фарз – қилинса савоб, қилинмаса гуноҳ бўлмайдиган амалиётдир. Вақти келади, тезда келади ва айнан “Ҳаракат”нинг ташаббуси билан Оллоҳ берган Қуръон қайтадан ва тўғри ттафсир қилинади, Имон ягона фарз деб эълон қилинади.

Аммо, номоз, рўза, ҳаж ва закотдан фарқли ўлароқ, одамда Имон бор-йўқлигини билиш қийин. Қолган 4 та гўёки фарз ҳаммага кўрсатиб қилинадиган амалиётлар. Имоннинг борлигини кўрсатиш қийин. Балки, кўрсатиб бўлмайди.

Аммо, биз шу хабар доирасида имон бор-йўқлигини кўрсатиш учун нималар қилиш кераклигини гапирмоқчимиз.

Бугун умрага кетган 249 нафар ўзбек мусулмони ичида имонлиси борми? Йўқ. Нимага?

Мана қаранг, 5 йил аввал ўзини номигагина мусулмон ҳисоблайдиган бир гуруҳ қирғиз фашистлари ҳақиқий мусулмон бўлган ўзбекларни тириклайин ёқдилар, мусулмон қиз-аёлларни подалашиб зўрладилар, фарзанд кутаётган мусулмон аёлнинг қорнини ёриб, туғилмаган боланинг танасини суғуриб олиб, бошини копток қилиб тепдилар, 3 кунда 300 ўзбек мусулмонни ваҳшийларча ўлдирдилар. Ўшанда бугун умрага кетган 249 нафар гўёки мусулмон ҳамма тешигини қисиб ўтирди. Мана ҳозир миллионлаб ўзбек мусулмонлари фарзандлари ва турмуш ўртоғини ойлаб-йиллаб кўрмасдан чет элларда мардикорчилик қилмоқдалар. Ислом Карим ҳукумати бундай нарса борлигини тан олмаяптими, демак, аҳволни тузатиш учун ҳеч нарса қилмоқчи эмас. Хўш, бугун умрга кетган 249 нафар гўёки мусулмон ўша миллионлаб ўзбек мусулмонларининг ғариб аҳволи ва келажаги билан ишлари йўқ бўлса, уларнинг номози, рўзаси, хаж ёки умра қилишигина Оллоҳни қизиқтирадими?

Йўқ, Оллоҳни уларнинг имони бор-йўқлиги қизиқтиради, Оллоҳ олдига жавоб бериш учун келишдан аввал улар ҳаётда қилган ишлари билан мусулмонликларини, авваламбор имонли эканликларини кўрсатишлари керак. “Ла илаҳа иллалаҳ...” сўзлари билан эмас, ҳаётларида қилган амалий ишлари билан исботлашлари керак. Ҳозирги аҳволда эса, ўша 249 ўзбекнинг умраси Оллоҳни қизиқтирмайди ҳам. Чунки, Ўзбекистондаги мутлақо кўпчлик ўзбекларда каби, бу 249 кишида ҳам Имон йўқ.

Ўзбек мусулмонлари, кўзингизни очинг, сизларда Имон йўқ экан, номозларингиз, рўзаларингиз, ҳаж ва умрларингиз ҳеч кимни, Олоҳни ҳам қизиқтирмайди. 5 маҳал намоз, рўза, ҳаж ва умра орқасига яшириниб, имонсиз жаннатга етиб оламан деб ўйлманглар!

Ислом дунёсида қилиниши керак бўлган ислоҳотлар ҳақида маълумот олишни истаганлар “Ҳаракат” журналидаги қуйидаги мақолани ўқишлари керак:


http://www.harakat.net/harakat/?id=853