10 July 2015
14:08 - ШҲТга Ҳиндистон ва Покистонни аъзо қилиш, яна тўрт давлатга “ҳамкор” мақоми бериш масаласи кўрилмоқда
Ҳозир Уфада давом этаётган БРИКС ва ШҲТ давлатлари раҳбарларининг йиғилишида ШҲТга дарҳол эмас, қадамма-қадам, турли процедуралардан ўтказиб, Ҳиндистон ва Покистонни қабул қилиб олиш, Озорбайжон, Арманистон, Комбоджа ва Непал давлатларини “ҳамкор” мақоми билан ШҲТга қўшиш масаласи кўрилмоқда.

Бугунги йиғилишдан аввал Россия Президенти Владимир Путин билан кўришган Ислом Карим “ШҲТга ядровий қуроллари бор давлатларнинг киритилиши, дунёдаги кучларнинг мувозанатини ўзгартиради” деб, Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга кириши ўзига ёқмаётганини кўрсатибди.

У ўз фикрини ШҲТ саммитида ҳам айтадими, биров унга қулоқ соладими, номаълум. Лекин, бир нарса аниқки, бу икки давлатни ШҲТга қабул қилиш Хитой ва Россиянинг қарори, демак шундай бўлади. Аммо, дейди мухбиримиз, ШҲТда табитан турли мамлакатларнинг бирлашиши – шундоқ ҳам ярим ўлик бўлган ташкилотни тўла ўлимга олиб келади.