Кундалик хабарлар - 20 August 2015
23:11Юнонистон Бош вазири истеъфосини эълон қилди: Навбатдаги крзизисми ёки сиёсий ўйин?
Сўнги йилларда иқтисоди ва молиявий ситемаси ЕИнинг қарзлари остида ботаётган Юнонистон чуқур сиёсий кризисга учраб, шу йил январь ойида парламент сайловлари ўтказгазгани ҳаммага маълум. Сайловларда сўлчилар коалицияси ғалаб қозонган ва бу коалиция Алексис Ципрасни Бош вазир этиб тайинланганди. Ўшандан кейин Юнонистон Алексис Ципраснинг қўлига тушди, дейиш мумкин. Сайловолди кампанияси даврида мамлакатнинг ЕИнинг босқинчлигидан қутқараман деб катта ваъдалар берган Алексис Ципрас ҳеч нарса қилолм...
13:23Қозоғистон тенгесининг курси эркин сузишга қўйилди ва дарҳол тушишга бошлади
Казинформ агентлиги бугун эрталаб Бош вазир Карим Масимов ўз ҳукуматининг селектор мажлисини ўтказиб, ҳукумат ва Миллий Банкнинг қўшма қарорини ўқиб эшиттирганини эълон қилди. Қарорга кўра, бугундан бошлаб тенгенинг алмаштириш курси эркин сузишга қўйилди. Кеча 1 доллар тахминан 200 тенге эди. Қўшма қарор эълон қилинишидан кейин 2 соат ҳам ўтмасдан хусусий банкларда 1 долларнинг курси 250 тенгедан ҳам ортди. Эслатиб ўтамиз, Ғарбнинг санкциялари остида қолган Россияда иқтисодий кризис бошланмас...
06:10Озорбайжондаги асосий мухолифат партияси яна бўлинди
Озорбайжон Халқ Фронти Партияси тузилар-тузулмас, ундан Иса Қамбар бошчилигида ажралиб чиққан бир гуруҳ “Мусават” Партияси тузган эди. Озорбайжон Халқ Фронти Партиясининг тузилган пайтидан раиси бўлган Абулфайз Элчибей оламдан ўтгандан кейин, ундан яна бир гуруҳ ажралиб чиқиб, бир партияча қурди. 2 йилча аввал, “Мусават”нинг раиси Иса Қамбар тўсатдан истеъфога кетгач, бу партиядан ҳам кичик бир гуруҳ ажралиб чиқиб, ўз партиячасини қуриб олди. Ҳозир Озорбайжон Халқ Фронт...
02:49Нурсултон Назарбой: Қозоғистон иқтисодини оғир кунлар кутмоқда, нефтнинг нархи $30-$40 доллар бўлишига ҳозирланайлик
Қозоқларнинг Казминформ агентлиги кеча Президент Нурсултон Назарбой Оқўрда қароргрҳида иқтисод сиёсатининг системалик чораларига бағишланган йиғилиш ўтказганини хабар қилди. Йиғилишда Қозоғистон иқтисодини жаҳонада бўлаётган салбий факторларга қарамасдан юксалтириш учун қилиниши керак бўлган ишлар маслаҳатлашилган. Президент асосан 3 салбий факторга урғу берган: - Нефть ва металь нархининг 5 йилча паст даражада сақланиб қолади. Нефть баррелининг нархи $30-$40 доллар бўлишига тайр бўлиш керак...
02:11Ҳиндистонда халқаро аэропорт дунёда биринчи бўлиб тўла қуёш энергиясига ўтди
Бу мамлакатнинг Кочин шаҳридаги халқаро аэропорт тўла қуёш энергиясидан фойдадаланиб ишлайдиган дунёдаги биринчи аэропорт бўлиши, кеча бу воқеа танатнали маросим билан ҳаммага билдирилгани ҳақида The Economic Times газетасининг сайтида хабар берилди. Аэропортнинг қуёш электростанцияси 18 гектар майдонга ўрнатилган 46 минг 150 та қуёш панелига эга бўлиб 12 МВт электроэнергия ишлаб чиқаролади. Аэропортни қуёш энергиясига ўтказиш учун ишлар 2013 йилда бошланган экан. Дунё қуёш энергияси билан...
01:39Руслар Қрим босиб олинишидан хурсанд, аммо кўпчлик Путиндан норози
Рус халқининг мутлақо кўпчилиги Путин Қримнинг босиб олганидан хурсандлигининг бирдан-бир сабаби – бу халқ ҳали империяча тушунчалар ва дунё қарашдан воз кечолмаётганидир. Агар Путин собиқ совет республикаларни босиб олишга кучи етса эди, руслар яна ҳам кўпроқ хурсанд бўлардилар. Уларни “шу босқичда босқинчликдан нима фойда оламиз?” деган савол ҳам қизиқтирмайди. Аммо, жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш билан шуғулланадиган “Левда-центр”нинг охирги сўровномасининг натижаларига кўра, Россия аҳол...
01:06ИШИД Палмирадаги қадимий ёдгорликларнинг сақловчиси ҳисобланадиган одамнинг бошини олди
Ал-Арабия телеканалига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, ИШИДнинг жангарилари Суриянинг Палмира шаҳридаги қадимий ёдгорликларни ўрганиш билан шуғулланадиган ва бу ёдгорликларнинг рамзий сақловчиси ҳисобланадиган 82 ёшли археолог Ҳалед Асаднинг калласини кесиб, танасини Палмира марказидаги қадимий колоннага осиб қўйибдилар. Палмира шаҳри эрамиздан аввал яҳудийлар тарафидан қурилган, ҳозирги эранинг бошларида Рим империяси қўлига ўтган эди. Ўша пайтда гуллаб-яшнаган шаҳарнинг вайроналар...
- 00:46Ўзбекистонда олий таълим олиш бироз қийинлашади
Мамалакатда тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақи шу йилнинг 1 сентябридан 15 фоизга оширилади. 18 августда тасдиқланган Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарорига кўра, педагогларни тайёрлаш, гуманитар, табиий ва аниқ фанлар, муҳандислик, қишлоқ ва сув ҳўжалиги, ижтимоий таъминот, спорт фаолияти, экология соҳалари бўйича кундузги бакалавриятда таълим олиш ҳақи ҳозирги 5 миллион сўмдан 5 миллион 800 минг сўмга, яъни 15 фоиздан кўпроққа кўтарилди. Шарқ филология...
- 22:16ЭШИТМАДИМ ДЕМАНГЛАР! ПАХТА-2015: ОММАВИЙ САФАРБАРЛИККА ЧАҚИРИҚ БОШЛАНДИ! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №27, 16.08.2015)
Шу йилнинг 15 август куни Сирдарё вилояти “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамғармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати 2015 йилги пахта йиғим-теримига сафарбарлик бўйича аҳолига чақириқ қоғозлар тарқатишни бошлади. Кўринишидан пахта йиғим-терими ҳар йилгидек мажбурий ҳашар эвазига ташкил қилинади. Ҳолбуки, шу йилнинг 8-9 июль кунлари БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасида ҳисоб берган Ўзбекистон ҳукумати бу йилги пахта йиғим-терими замонавий пахта териш машиналарида амалга оширилишини...
- 21:43Абдураҳим Пўлатга вақтида қулоқ солмаган тожик демократларидан бирининг кечиккан эътирофи
Ҳозирда жазо муддатини ўтаётган Тожикистон Демократик Партияси собиқ лидери Муҳаммадрўзи Искандаров Тожикистон Ислом Уйғониш Партиясининг келажаги йўқлиги, унинг ғоялари ва стратегияси ўта мўрт экани ҳақида баёнот берди. Оламшумул бўлмаган, оддий сиёсатчининг ақли етадиган гаплар билан тожик матбуотида ажиотаж ясаган Искандаров “90-йилларда демократларнинг исломчилар ортидан боргани уларнинг хатоси бўлган”ини тан олди. “Тожикистон Ислом уйғониш партияси хато кетидан хатога йўл...