20 August 2015
01:39 - Руслар Қрим босиб олинишидан хурсанд, аммо кўпчлик Путиндан норози
Рус халқининг мутлақо кўпчилиги Путин Қримнинг босиб олганидан хурсандлигининг бирдан-бир сабаби – бу халқ ҳали империяча тушунчалар ва дунё қарашдан воз кечолмаётганидир. Агар Путин собиқ совет республикаларни босиб олишга кучи етса эди, руслар яна ҳам кўпроқ хурсанд бўлардилар. Уларни “шу босқичда босқинчликдан нима фойда оламиз?” деган савол ҳам қизиқтирмайди.

Аммо, жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш билан шуғулланадиган “Левда-центр”нинг охирги сўровномасининг натижаларига кўра, Россия аҳолисининг 56 фоизи Путинга ижобий эмас, салбий муносабатда, ундан норози.

Бундай хулоса, Левада-центр тарафидан эмас, “Ҳаракат” тарафидан қилинмоқда. Буни тушуниш учун қуйидаги фактга тўғри қараш ва уни тўғри баҳолаш муҳим.

Сўровномада россияликларнинг 56 фоизи “Путиннинг атрофидагилар унга тўғри хабар беришмайди” деган фикрда экан.

Ўйлаб кўринг, нима учун одамлар шундай ўйлашади? Чунки, улар ўз аҳволлари ва Россиянинг аҳволидан хурсанд эмаслар, аммо Қримни босиб олган “қаҳрамон” Путинни ёмонламаслик учун, у бечора ҳақиқий аҳволни билмайди, шу сабабли аҳволимиз ёмон деб ҳисоблашади.

Агар русларнинг ва Россиянинг аҳволи яхши бўлса, руслар буни Путиндан яширишмоқда деб ўйлашармиди? Бўлиши мумкин эмас. Демак, руслар ўз аҳволлари ёмонлигидан, аммо уни тузатишга қодир бўлган “улуғ” Путиндан бу аҳвол яшириб келинаётганидан норозилар. Аслида, бу Путиндан норози бўлишдир.

Бечора руслар Афғонистонни босиб олдик деб севингандилар, охир-оқибатда СССР тугади. Энди Қримни босиб олгандилар, Россия Федерацияси йўқ бўлиш йўлидан кетмоқда.