20 August 2015
00:46 - Ўзбекистонда олий таълим олиш бироз қийинлашади
Мамалакатда тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақи шу йилнинг 1 сентябридан 15 фоизга оширилади. 18 августда тасдиқланган Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарорига кўра, педагогларни тайёрлаш, гуманитар, табиий ва аниқ фанлар, муҳандислик, қишлоқ ва сув ҳўжалиги, ижтимоий таъминот, спорт фаолияти, экология соҳалари бўйича кундузги бакалавриятда таълим олиш ҳақи ҳозирги 5 миллион сўмдан 5 миллион 800 минг сўмга, яъни 15 фоиздан кўпроққа кўтарилди.

Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, журналистика ва информатика, ахборот технологиялари, қурилиш, хизмат кўрсатиш, транспорт соҳалари бўйича ўқиш ҳақи эса 5,5 миллион сўмдан 6 миллион 300 минг сўмга оширилган.