Кундалик хабарлар - 05 January 2016
02:25Нью-Йорк фондлар биржаси кеча сабабсиз чўкди, АҚШ ҳам ислоҳотларга муҳтожми?
Кеча Нью-Йорк фондлар биржасида бу йилнинг биринчи иш куни эди. Биржа очилиши билан бир неча дақиқа ичда унинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси 430 поғонага тушиб кетди ва 16957 га тенг бўлди. Бундай тушиш ўн йилларддан бери биринчи марта бўлиши экан. Бундай муҳим воқеага ҳамма изоҳ беришини кутиш табиий ҳол эди. Масалан, Россиянинг экспертлари бундай тушишни Яқин Шарқдаги воқеалар билан боғлашга ҳаракат қилдилар. Америкалик экспертлар эса, Хитой иқтисоди ўтган йилнинг декабрь ойида ке...
01:27Ўзбекистон Россияга газ сотишни кўпайтирди, аммо қанчага кўпайтирди ва қанчадан сотади?
Россиянинг оммавий ахборот воситалари “Газпром” компанияси Ўзбекистондан газ сотиб олишни кўпайтиргани, айни замонда Туркманистондан газ сотиб олиш тўхтатилганини хабар қилдилар. Аммо, ҳеч қаерда “нимага бундай бўлди?” деган савол қўйилмайди. Аввалги хабарларимздан ҳам маълумки, жаҳоннининг газ заҳиралари энг кўп бўлган 10 мамлакати ичида Эрон 1-чи, Россия 2-чи, Туркманистон 4-чи ўринда туради. Ўзбекистон бу ўнликнинг яқинида ҳам эмас. Шундан ҳам кўриниб турибдики, Россия кимдандир газ соти...
22:03Ислом Карим аҳолининг реал даромадини 9,5 фоизга оширишга ваъда берди, демак, ҳамма нарса “во”га ўхшаш бўлади
Президент Ислом Каримов ўзининг янги йил қутлови орқали ўзбекистонликларнинг реал даромадларини 9,5 фоизга, ойлик, пенсия, стипендия ва нафақалар 15 фоизга оширишга ваъда берди. Унинг таъкидича, янги йилда мамлакат иқтисодиётидаги ўсиш 7,8 фоизни ташкил қилади. Иқтисодиётга эса 17,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя йўналтирилади. Бу сармоянинг 23,5 фоизи ҳорижликлар ҳиссасига тўғри келади. Янги йилда мамлакатимизда 164 йирик ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилиши ҳам табрикда тилга ол...
- 20:18Ўзбекистон Солиқ қўмитаси: “Пенсия ёшига етасанми, пенсия оласанми-йўқми, қатъий назар, 7,5 фоиз суғурта бадали тўлайсан!”
Янги йилдан бошлаб, мамлакатимида фуқароларнинг Молия вазирлиги қошидаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказиладиган мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 7 фоиздан 7,5 фоизга оширилди. Аммо юридик шахслар учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиз миқдорида сақлаб қолинди. “Мазкур чоралар 2016 йилги давлат бюджетида кўрсатилган бўлиб, ҳукумат қарори билан тасдиқланган”, - демоқда Давлат Солиқ қўмитаси расмийси. Маълумки, корхоналар, муассаса ва ташкилотларнинг мажбурий суғурта бад...
- 19:43Янги йил латифаси: Ўзбекистонда фуқаролар ҳукумат мажлисларида бемалол иштирок этиши мумкин
Бугун маҳаллий матбуотда тарқалган хабарга кўра, ҳамюртларимиз бундан кейин давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ мажлисларида бемалол иштирок этиши мумкин экан. Бу ҳақда Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунини амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ижроси тўғрисида”ги қарорида айтилган. Унга кўра, давлат ҳокимияти органлари очиқ коллегиал тадбирларнинг ўтказилиш режаларини тегишли ва...
19:06Ўзбекистонда келгуси бир ойда интернет сифати яна-да ёмонлашади
“Ўзбектелеком" ширкати олдиндаги бир ой давомида тақдим этиладиган интернет хизматларининг сифати ёмонлашиши ҳақида аҳолини огоҳлантирди. Ширкат гўё аввал бундай бўлмагандек, фойдаланувчилардан узр тилаган. "Компания бир ой давомида ҳамкорлар тармоқларида профилактика ишларини олиб боради, шу боис мамлакат ҳудудида интернет фаолиятида маълум тўхташлар рўй бериши мумкин", дейди “Ўзбектелеком”. “Ўзбектелеком” компанияси соҳадаги монополист бўлиб, у мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олган ка...
- 18:37Ислом Каримнинг янги йил табриги эфирда берилган пайтда, уни ўқиган диктор ўлиб бўлган экан
3 январдаги хабаримизда “Ахборот” информацион программасининг диктори, байром концертлари ва ҳукуматнинг тадбирларидан эшиттиришлар олиб бориши билан танилган, демак, мавжуд режимнинг оддийгина маддоҳи ва иккинчи нонимизни заҳарлаш билан машғул бўлган Абдумўмин Ўтбосаров 56 ёшида оламдан ўтганини билдирар экан, у одам бу йил ўлди деб тушунгандик. Энди, маълум бўлишича, воқеа бошқача бўлган. Мамлакатнинг 15 та телеканали орқали янги йил оқшомида эфирга узатилган Президент Ислом Каримнинг байра...
- 17:35Баҳрейн ҳам Ироқ билан дипломатик алоқаларни узди, сунний-шиалар уруши давом этаверади
Саудия Арабистон кечагина Эрон билан дипломатик алоқаларни узгани, шиа-суннийлари уруши яна ҳам оловланиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Исломнинг душманлари бундан севинишаётганини фараз қилиш қийин эмас. Бугун кичкинагина Баҳрейн давлати ҳам Эрон билан дипломатик алоқаларни узганини эълон қилди. Қизиғи шундаки, бу мамлакатнинг 1 миллиондан ҳам оз бўлган аҳолисининг ярми Эронда келган меҳнат муҳожирлари. Уларнинг ҳам ҳисобга олсак, Баҳрейнда мусулмонларнинг ярмидан кўпи шиалар. Аммо, табиий, ҳоким...
16:40Қизиқ: Қуддусда уч дин дўстлиги маркази очилади
Ягона яратувчини тан олувчи уч дин - яҳудийлик, насронийлик ва ислом – Ғарбда “авраамик динлар” деб аталади. “Авраамик” атамаси яҳудий ва насронийлар Абраам, мусулмонлар эса Иброҳим деб талаффуз қиладиган пайғамбарнинг исмидан олинган. Бу уч авраамик диннинг одамлари узоқ вақт бир-бирларига нисбатан дўстликдан кўра кўпроқ душманлик ҳис-туйғулари билан яшашган. Чунки, ҳар бир диннинг вакиллари ўз динларини энг ҳақиқий деб ҳисоблашади. Аммо, амалда ҳеч қайсиси бошқал...
08:26Украина ЕИнинг Эркин Савдо Зонасига кирди, Россияникидан чиқди
Шу йил 1 январдан Европа Иттифоқининг Эркин Савдо Зонасига Украина ҳам кириши аввалдан эълон қилинган эди. Бундан ғазабга келган Россия Украинага қарши савдо эмбаргоси киритиб, Украинани расман бўлмаса ҳам, феълан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан биргаликда яратилган Эркин Савдо Зонасидан чиқариб ташлади. Украина кеча бунга ўз жавобини берибди. Украина Бош вазири Арсений Яценюк телеканаллар орқали баёнот тарқатиб, ўз мамлакати Россия билан Эркин Савдо Зонасидан чиққани, Росси...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Юнусов Олимжон
Добавить сведенияЧитать дальше...