04 January 2016
08:26 - Украина ЕИнинг Эркин Савдо Зонасига кирди, Россияникидан чиқди
Шу йил 1 январдан Европа Иттифоқининг Эркин Савдо Зонасига Украина ҳам кириши аввалдан эълон қилинган эди. Бундан ғазабга келган Россия Украинага қарши савдо эмбаргоси киритиб, Украинани расман бўлмаса ҳам, феълан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан биргаликда яратилган Эркин Савдо Зонасидан чиқариб ташлади.

Украина кеча бунга ўз жавобини берибди. Украина Бош вазири Арсений Яценюк телеканаллар орқали баёнот тарқатиб, ўз мамлакати Россия билан Эркин Савдо Зонасидан чиққани, Россиядан келаётган ҳар қандай маҳсулотларга божхона тўлови оширилгани, озоқ-овқат ва машинасозлик маҳсулолтларига эмбарго қўйилганини эълон қилди. Украина ахборот воситалари унинг “Буни биз бошламадик, руслар бошлади, биз фақат жавоб беришга ўргандик”, деган сўзларига урғу бермоқдалар.

Хуллас, Украина қадамма-қадам ЕИга кириш йўлидан кетмоқда, тарихий иттифоқчиси ва ҳатто қондоши деса бўладиган Россиядан узоқлашмоқда.