Кундалик хабарлар - 12 January 2016

  • 15:12Истанбулнинг қоқ марказида жонли бомба портлади, 10 киши ўлди, ярадорлар кўп

    Бугун эрталаб соат 10-11 орасида Истанбулнинг тарихий марказидаги Султонаҳмад майдонида ўлимчи-террорист ўзини-ўзи портлатиб, 10 кишини ўлдирди, 15 кишини ярадор қилди. Жонли бомбанинг нишони шу майдонни кезаётган туристлар бўлган. Ўлган ва ярадорлар ичида немислар ва бошқа чет элликлар борлиги айтилмоқда. Маълумки, Султонаҳмад майдонида ҳозир музей бўлган Аясофия жомеси ва Султонаҳмад жомеси бор. Бу ер ҳар доим туристлар билан тўла. “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат ислом те...

  • 09:22Ғарбча масхарабозлик: АҚШ бошчилигидаги коалиция ИШИДнинг молиявий марказини йўқ қилибди

    АҚШнинг энг таниқли оммавий ахборот воситаларидан бири бўлган Reuters агентлиги АҚШ Мудофаа вазирлиги, яъни Пентагонга асосланиб тарқатган хабарга кўра, АҚШ бошчилигидаги коалиция ИШИДнинг Мосул шаҳрида жойлашган молиявий марказини ҳаводан ҳужум қилиш натижасида йўқ қилибди. Жангарилар шу марказ воситасида террорчиликни кенг кўламда олиб боришар экан. Бу хабарни ўқигач, дунёнинг энг кучли мамлакатларининг коалицияси қандайдир ИШИД билан қандай урушаётгани устидан кулишни ҳам йиғлашни ҳам билма...

  • 07:36Мусулмон йигитларининг Европа шаҳарларидаги жинсий шилқимликларининг диний тарафи йўқ, бу оддий исломий маданиятсизликдир

    Европа Иттифоқи давлатларининг либерал сиёсатчилари асосан мусулмонлардан иборат бўлган Осиё ва Африкалик қочқинлар оқими масаласида, маҳаллий миллатчилардан фарқли ўлароқ, ўзларини ўта инсонпарвар қилиб кўрсатишар ва қочқинларга ёрдам бериш устида ишлаш кераклигини таъкидлашар эди. Германия канцлери Ангела Маркел ҳам шулар жумласидан бўлиб, у Германия ўтган йили каби бу йил ҳам 1 миллион қочқинни қабул қилишга тайёр эканлигини гапирар эди. Париждаги исломий терактлар натижасида 130 дан ортиқ од...

11 January 2016
10 January 2016
  • 12:36“Ҳаракат” хатқутисидан: “Ўғриларнинг ҳомийлари ким?”

    Болалар врачи Баҳром Худойназаров банкдан 250 000 000 (икки юз эллик миллион) сўм кредит олиб хусусий шифохона қурган. Биринчи тўлови 60 миллион сўмдан 120 миллион сўмга иккита намунали коттедж, 72 миллион сўмга “МАЛИБУ” русумли автомашина, Тошкент шаҳри Ганга даҳасидан 70 минг АҚШ долларига 3 хонали квартира сотиб олган. Тадбиркор врач ва хотини ишда пайтида, уларнинг Денов шаҳар, В.Дадабоева кўчаси 34-уй манзилдаги ҳовлисида 2014 йил 28 апрель куни ўғирлик содир бўлгани, темир сей...

  • 11:19АҚШ президентлигига номзод Доналд Трампнинг сайловолди митингидан мусулмон аёлни чиқариб юборишди

    Жума куни кечқурун АҚШнинг Жанубий Королина штатида ёпиқ залда Республикачилар Партиясининг президентликка номзоди бўлиш учун курашаётган Доналд Трамп ўз тарафдорлари билан учрашув ўтказаётганда бўлган воқеа Reuters агентлиги тарафидан шундай ёритилади. Шимолий Королина штатида яшайдиган ва стюардесса бўлиб ишлайдиган 56 ёшли Розе Ҳасан исмли мусулмон аёл Доналд Трамп билан тарафдорларининг митингига ҳижобга ўралиб келибди ва ҳеч нарса демасдан, оёқда туриб ўзича сукунатли норозилик акцияси ўтк...

  • 09:10Йўл ҳаракати ишораларига янги белги қўшилди, кўп қаватли уйлар орасида тезлик 30 км/соат билан чекланади

    Мамлакатимизда ҳайдовчиларни огоҳлантириш учун "Фото ва видеофиксация" ахборот-ишора белгиси жорий этилди. Янги йилнинг илк кунидан амалга кирган мазкур белги фото ва видео камералар ўрнатилган жойларга ўрнатилади. Бунга пойтахт йўлларига видео ва фото кузатув мославмалари ўрнатилгани сабаб бўлган. Йўл ҳаракатига оид яна бир янгилик бор. Ўзбекистон ҳукуматининг қарорига мувофиқ, мамлакатимизда шу йилнинг баҳоридан бошлаб, янги таҳрирдаги "Йўл ҳаракати қоидалари" амалга киритилади. Янги таҳрирда...