Кундалик хабарлар - 10 April 2015
- 20:13Қамчиқ довонидаги автоҳалкатда 11 киши ўлди
Тожикистон ва Ўзбекистонни бошқараётган икки тожикнинг амбициялари туфайли қадимги Ашт йўли қолиб, довон орқали борди-келдини амалга ошираётган водийликлар автоҳалокат қурбонига айланишди. Хусусан, 9 апрель куни Қамчиқ довонида икки енгил автомобил ва бир юк машинасининг тўқнашуви оқибатида 11 киши ҳаётдан кўз юмди. Воқеа шоҳидларига кўра, тоғ йўлидан тушиб кетаётган юк машинаси Нексия ва Ласетти автомобиллари билан тўқнашган. Аварияга учраган енгил машиналарнинг ҳар-бирида беш кишидан одам бўл...
19:20Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Ҳизб-ут-Таҳрир ва ИШИДга қарши жипслашмоқчи
Бугун, 10 апрель куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) Минтақавий аксилтеррор ташкилоти йиғилиши очилди. Унда ШҲТга аъзо давлатларнинг махсус хизмат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари террорчилик, сепаратизм ва экстремизмга қарши биргаликдаги тезкор-қидирув тадбирларни мувофиқлаштириш масалаларини кўриб чиқишди. Бундан ташқари, террорчиликни молиялаштириш манбаларига қарши курашиш тадбирларни ҳам муҳокама қилиш белгиланди. Шунингдек, тузилма вакиллари “Ислом давла...
17:47Украина Қўзғолончилар Армияси мустақиллик учун курашган деб тан олинди, навбат Ўзбекистонга
СССР даврида “бандерачилар” деб ҳам аталган Украина Миллатчилар Ташкилотининг Украина Қўзғолончилар Армияси кеча Олий Рада тарафидан Украина мустақиллиги учун курашган куч деб тан олинди. Маълумки, Украина Қўзғолончилар Армиясининг энг таниқли раҳбари Степан Бандера бўлган. У аввал Украина ерларининг ғарбий қисмини босиб олган Польшага, кейинчалик СССРга ҳам қарши курашган. Маълум бир босқичда Гитлар ҳокимлик қилаётган Германиянинг ёрдамига ҳам таянган. Унинг баъзи тактик хатолари бўлган бўл...
15:18Бечора Ислом Карим бир амаллаб ўз инаугурациясига қатнашди
Бугун Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида Ислом Каримнинг янги президентлик муддатини расман бошлаш маросими, яъни инаугурация бўлиб ўтди. Бу маросим анъанасига кўра МСК раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов Ислом Каримга президентлик гувоҳномасини топширди, Ислом Карим зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажараман деб қасам ичди. Алоҳида айтиш керакки, у миллат ва ватан олдидаги конституциявий вазифаларини ҳеч қачон бажарган эмас, эндику истаса ҳам бажаролмаслиги аниқ. Нега дейсизми...
12:38Абдулазиз Комил Путиннинг исми-шарифи ўзбекча бўлган махсус вакилини қабул қилди
Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти бўйича вакили, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё ва Тинч океани ҳамдаўстлиги Депатраменти директори Бахтиёр Ҳакимовни қабул қилди. Вазирлик тарқатган хабарда айтилишича, томонлар Ўзбекистон-Россия ҳукуматларининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасидаги ҳамкорлиги, 2015 йилдаги сиёсий маслаҳатлашувлар жадвали муҳокама қилинган. Хабардаги энг эътиборли жиҳат Россия пре...
01:16Ўзбекистонда йиғилган автоуловларнинг Россиядаги сотуви 58 фоизга пастлади
“GM Uzbekistan” ўзбек-америка қўшма ширкати томонидан йиғилаётган автомобилларнинг Россиядаги сотуви 58 фоизга пастлади. 2015 йилнинг дастлабки 3 ойи давомида атиги 1757 дона автомобиль сотилган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 62 фоизга кам демакдир. Россия бозорида “GM Uzbekistan” ўзбек-америка қўшма корхонаси йиғаётган автомобиллар улуши 1,4 фоизни ташкил қилмоқда. Ҳолбуки, ўтган йили бу кўрсаткич 2,1 фоиз эди. “GM Uzbekistan”нинг автоуловлари сотуилиш рейтингида 20-ўринни эг...
23:08Ўзбекфуруш уч қозоқ судланмоқда, ўзбекнинг аҳволига войми ёки вой-дод?
“Казинформ”нинг янгиликлар тасмасида пайдо бўлган маълумотга кўра, Қозоғистон ғарбидаги суд 3 нафар шу мамлакат фуқаросининг одам савдосига оид ишини кўриб чиқмоқда. Ўзбекистон фуқароларининг оммавий равишда Россияга ноқонуний сафар қилишини ташкиллаштиришда гумонланган уч шахс Уралск вилоят суди қарори билан ҳибсга олинган. Уралскда туғилиб ўсган бу учовлон юзлаб ўзбекистонликларни Россия Федерациясига ўтказган. Россияга ўтказилган ўзбеклар орасида ишини топиб кетгани ҳам, саросон бўлганлари...
22:49Қасамхўр Ислом Карим эртага яна онт ичади, қачон тахтдан тушади?
Бугунги маҳаллий нашрлар Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг инаугурация, яъни тахтга ўтириш маросими эртага, 10 апрелда ўтказилиши ҳақида ёзди. Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси вакиллари бу борада матбуотга билдириш қилишган. Қонунга мувофиқ, икки ой ичида ўтказилиши лозим бўлган бу маросим шунчаки расмиятчилик бўлса ҳам тахт васвасасига чалинган Ислом Каримнинг сабри чидамаган кўринади. Марказий Сайлов Комиссияси атиги икки кун аввал сайлов деб аталган масхарабозлик кампаниясининг натиж...
07:20Масхарабозлик ҳар ерда бор: Обаманинг мақсади АҚШни кучсизлантириш эмиш
Яҳудийлар лоббисига тегишли Fox News телеканали собиқ вице-призидент Дик Чейнининг қандайдир радиога берган интервьюсидан қуйидаги сўзларни келтиради: “Мен ўзим эшитган турли назариялар устида кўп ўйладим. Тушунинг, сизлардан биронтангиз президент бўлиб, Американи таҳқирлашни истасангиз, бизнинг жаҳондаги позицияларимизни кучсизлантирмоқчи бўлсангиз, бўлаётган жараёнларга таъсиримизни камайтиришга ҳаракат қилсангиз, иттифодошларимизга орқа ўгириб, душманларимизни рағбатлантирмоқчи бўлсангиз, ...
06:32Туркияда ислом уламолари чиқарган бир қатор фатволар ножиддийликдан бошқа нарса эмас
Туркиядаги обрўли дунёвий газеталардан бири “Ҳурриёт” хабар қилишича, Диний Ишлар Юқори Кенгаши шу кунларда учта фатво чиқарибди. Биринчиси. Агарда никоҳли эр-хотин инсонларга оид алоқа йўллари орқали фарзанд кўролмаган бўлса, иккаласининг спермасидан сунъий ҳомила тайёрланиб, бу ҳомилани бошқа аёлнинг бачаданода етиштириш ва бола кўриш инсоний туйғуларни топташ ва зино элементлари ҳам бор бўлган нарса сифатида ислом динида қабул қилинмасмиш. Сунъий ҳомила никоҳдаги хотиннинг бачаданога қўйи...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Бойхонов Охунжон
Добавить сведенияЧитать дальше...