09 April 2015
23:08 - Ўзбекфуруш уч қозоқ судланмоқда, ўзбекнинг аҳволига войми ёки вой-дод?
“Казинформ”нинг янгиликлар тасмасида пайдо бўлган маълумотга кўра, Қозоғистон ғарбидаги суд 3 нафар шу мамлакат фуқаросининг одам савдосига оид ишини кўриб чиқмоқда. Ўзбекистон фуқароларининг оммавий равишда Россияга ноқонуний сафар қилишини ташкиллаштиришда гумонланган уч шахс Уралск вилоят суди қарори билан ҳибсга олинган.

Уралскда туғилиб ўсган бу учовлон юзлаб ўзбекистонликларни Россия Федерациясига ўтказган. Россияга ўтказилган ўзбеклар орасида ишини топиб кетгани ҳам, саросон бўлганлари ҳам, ва ҳатто, ўлиб кетганлари ҳам кўп. Ўзбекфурушлик қилган шахсларнинг айби исботланса, улар етти йилга қадар озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Бу 3 нафар ўзбекфурушнинг тақдири бизни қизиқтирмайди, дейди мухбиримиз. Аммо, асрлардан бери бировни лақиллатса, “қозоқ қилдим” деб келган ўзбекнинг аҳволига қаранг. Миллий туйғу деган нарса мутлақо қолмаган. Бугунги ош-овқати учун ҳайвон каби сотилишга ҳам тайёр бу ўзбеклар. Вой эмас, вой-дод дейиш керак аслида.