10 April 2015
17:47 - Украина Қўзғолончилар Армияси мустақиллик учун курашган деб тан олинди, навбат Ўзбекистонга
СССР даврида “бандерачилар” деб ҳам аталган Украина Миллатчилар Ташкилотининг Украина Қўзғолончилар Армияси кеча Олий Рада тарафидан Украина мустақиллиги учун курашган куч деб тан олинди.

Маълумки, Украина Қўзғолончилар Армиясининг энг таниқли раҳбари Степан Бандера бўлган. У аввал Украина ерларининг ғарбий қисмини босиб олган Польшага, кейинчалик СССРга ҳам қарши курашган. Маълум бир босқичда Гитлар ҳокимлик қилаётган Германиянинг ёрдамига ҳам таянган. Унинг баъзи тактик хатолари бўлган бўлиши мумкин, аммо асосий мақсади – Украинанинг иккала қисмини бирлаштириш ва мустақил давлат қилиш бўлган.

Шу сабабдан, Украина парламентининг қарори тўғридир. Замонниннг мураклаблигини ҳисобга олиш, Гитлер Германиясига қарши СССР армияси сафларида урушган оддий украинларнинг қаҳрамонлигини рад этмаган ҳолда, Украина Қўзғолончилар Армиясидаги қаҳрамонларни ҳам тан олиш керак.

Айнан шундай нарса Ўзбекистонда ҳам қилиниши керак. Немисларнинг ёрдамида Туркистон Легиони тузиб, Тукистоннинг мустақиллиги учун курашган Вали Қаюмхон Ота, Боймирза Ҳайит ва бошқаларнинг ватан олдидаги хизматлари тан олиниши шарт. Ҳа, улар ҳам қандайдир тактик қадамлар қилишди, хатосиз одам йўқку, аммо олий мақсад йўлида, ватан мустақиллиги йўлида курашишди. Иккинчи жаҳон урушида немиз фашизмига қарши СССС армияси сафларида кўрашган ўзбек қаҳрамонлари каби, улар ҳам қаҳрамондир. Замоннинг мураккаблиги бу қаҳрамонларнинг қарама-қарши қўйгани уларнинг айби эмас.

Ҳозир Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими бундай қадам қилмаслиги ўз-ўзидан маълум. Аммо, вақт келади, ҳозир режимга хизмат қилиб Ўзбекистон Қаҳрамон унвонига эришган ҳамма шахслар тарих ахалатхонасига улоқтирилади, ҳақиқий Ўзбекистоннинг ҳақиқий қаҳрамонлари Вали Қаюмхон Ота, Боймирза Ҳайит ва уларнинг сафдошлари бўлади.

Расмда - Туркистон Легионининг ҳақиқий байроғи.