10 April 2015
20:13 - Қамчиқ довонидаги автоҳалкатда 11 киши ўлди
Тожикистон ва Ўзбекистонни бошқараётган икки тожикнинг амбициялари туфайли қадимги Ашт йўли қолиб, довон орқали борди-келдини амалга ошираётган водийликлар автоҳалокат қурбонига айланишди. Хусусан, 9 апрель куни Қамчиқ довонида икки енгил автомобил ва бир юк машинасининг тўқнашуви оқибатида 11 киши ҳаётдан кўз юмди. Воқеа шоҳидларига кўра, тоғ йўлидан тушиб кетаётган юк машинаси Нексия ва Ласетти автомобиллари билан тўқнашган. Аварияга учраган енгил машиналарнинг ҳар-бирида беш кишидан одам бўлган. Уларнинг барчаси ҳамда юк ташиш машинаси ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлишган.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Ичики ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ўн бир киши йўл-транспорт ҳодисасида қурбон бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов тадбирлари олиб борилмоқда.