Кундалик хабарлар - 04 July 2015

  • 19:05Туркия миллатчиларининг ёшлар гуруҳи Истанбулда хитойлик деб ўйлаб кореяликларга ҳужум қилди

    Миллиёт газетасининг хабарига кўра, “Улуғ ғоя ўчоқлари” (Ülkü Ocakları) деб аталадиган ёшлар ташкилотининг аъзолари бугун Шарқий Туркистонда, яъни Уйғуристонда, Хитой ҳукуматининг босими остида қолган мусулмон уйғурларни қўллаб-қувватлаш ва Хитой ҳукуматига норозилик билдириш мақсадида Истанбулнинг марказидаги Боязит майдонидан Султонаҳмат майдонига юриш уюштирдилар ва Султонаҳмат майдонида ўз баёнотларни ўқиб эшиттирдилар, кейин тарқалдилар. Аммо, намойишчиларнинг бир гур...

  • 17:34АҚШ Мустақиллик Кунини террор хавфи остида байрам қилмоқда, “Ҳаракат”нинг америкаликларга табрик ва тилаклари бор

    4 июлда АҚШнинг энг катта байрами – Мустақиллик Куни байрам қилинади. 1776 йилнинг 4 июлида Мустақиллик Декларацияси қабул қилинган ва Британия империясидан мустақил бўлган АҚШга асос солинган. АҚШ ҳозир жаҳоннинг энг кучли иқтисодий ва ҳарбий мамлакати бўлишдан ташқари,ва булардан ҳам муҳими, замонавий демократиянинг асосчиси деб ҳисобланишга ҳаққи бор. Ҳозир 21 аср. Энди демократик жараёнларни орқага буриб бўлмайди. Орқага суриш истагидаги учта куч бор – демократик жараёнларни ри...

  • 06:46Туркияда Нурсултон Назарбой ҳақида 20 дан ортиқ китоб чиқибди, аммо биринчи бўлиб Абдураҳим Пўлат ҳақида китоб чиққан

    Қозоқларнинг Казинформ давлат ахборот агентлиги ёзишича, сўнгги йилларда Туркияда Қозоғистон Президенти Нурсултон Нзарбой ҳақида 20 дан ортиқ китоб чиққан. Уларнинг ичида энг машҳурлари – “Евросиё юрагида”, “Тарих оқимида”, Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев – дунё миқёсидаги лидердир”, “Лидер”, “Нурсултон Назарбоев – мустақиллик ва демократия йўлида” ва бошқалардир. Ҳеч шубҳа йўқки, дейди мухбиримиз, бу ...

  • 00:30Эрон ва “олтилик” яна боши берк йўлда, музокаралар 7 июлга қолдирилди

    Эроннинг ядровий программасининг қурол яратишга қаратилган қисмини тўхтатиш бўйича Эрон ва “олтилик” деб ном олган давлатларнинг музокаралари 12 йилдан бери олиб борилаётгани, музокараларнинг навбатдаги босқичи шу йил март ойининг охирги ва апрелнинг биринчи кунлари Швецариянинг Лозанна шаҳрида ўтказилгани, жуда қийинчлик билан умумий келишувга келинган бўлса ҳам, бу ҳақда шартнома имзолаш июнь ойининг охирига қолдирилгани аввалги хабарларимиздан маълум. Июнь ойигача Теҳрон конкрет қ...

03 July 2015
  • 21:43Россия ширкати Ўзбекистонда трансформатор станциялари қурмоқда

    Россия Федерациясининг СВЭЛ гуруҳи Ўзбекистонда трансформатор станцияларини қуришни бошлади. Ширкат ҳозирги кунда ишлаб чиқарувчи, лойиҳалаштирувчи ва етказувчи вазифасини бажариш билан бирга комплектли трансформатор станциялари қуради. Бу ҳақда хабар қиган “Уралинформбюро” агентлигига кўра, гуруҳ томонидан лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган дастлабки блок типли маҳсулотлар Ўзбекистонда қурилди. Биринчи қуриладиган Одамтош ва Жарқудуқ станциялари Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманидаги янги г...

  • 21:09Миллий универститетимиз олимлари елканли шамол двигатели яратишди

    Маҳаллий матбуот хабарига кўра, Ўзбекистон миллий университети доценти Турғунали Ахмаджонов билан физика факультети магистранти Орифжон Фахридинов ҳамкорликда елканли шамол двигателини яратишди. Telegraf.uz сайтига кўра, янги шамол двигатели шаҳардан ташқаридаги уйлар, фермер хўжаликларини муқобил электр энергияси билан таъминлашга мўлжалланган. Унинг ёрдамида ер ости сувларини ер сиртига тўғридан-тўғри насослар ёрдамида чиқариш ҳамда уяли алоқа станциялари ва антенналарни электр қуввати билан т...

  • 19:29Ўзбекистон армияси янги қурол-яроғлар билан таъминланмоқда эмиш, шунга ишонадиган аҳмоқ топилармикан?

    Тожикларнинг асосан рус тилида хабар тарқатиш билан шуғулланадиган 12news.uz сайти маълумотига кўра, Ўзбекистон қуролли кучларининг эскирган ҳарбий қурол-яроғлари йиғиб олиниб, унинг ўрнига янгилари берилмоқда эмиш. Мазкур қурол-яроғлар микропроцессор технологияси асосида ишлайдиган бўлиб, улар мўлжални юқори аниқликда оладиган технологиядир. Маҳаллий матбуот хабарида қуроллар қайси хориж давлатидан олинаётгани ва қуроллар сони ҳақидаги маълумотлар берилмаган. Берилмаганлигининг ҳам ҳайрон қ...

  • 18:16Тошкентда йирик фармацевтик компания биносига ўт кетди

    Бугун пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган Nika Pharm фармацевтик компнаияси биносига ўт кетди. Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши, фармацевтик компания биносининг аксар қисми пластик профилларлан қурилгани боис олов тез алангаланиб, бино бир зумда ёниб бтди. Ўт ўчирувчилар тушдан сўнг ёнғинни бартараф этишди. Расмий органлар, хусусан, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ёнғин кўлами, кўрилган зарар ва қурбонлар ҳақида маълумот тарқатгани йўқ. Таъкидлаш керак, ўтган йили 10 га яқин ...

  • 14:37Қозоғистон Халқаро Фазовий Станцияга учадиган космонавтини белгилади – Айдин Аимбетов

    Бугун Нурсултон Назарбой Хавфсизлик Кенгаши аъзолари билан йиғилиш ўтказди, йиғилишда Халқаро Фазовий Станцияга учишга номзод бўладиган қозоқ космонавтининг исми белгиланди, дейилади Казинформнинг хабарида. Хабарда айтилишича, қозоқ космонавтининг Халқаро Фазовий Станцияга учиши ҳақида Нурсултон Назарбой Россия Президенти Владимир Путин билан келишиб олган. Бундан ташқари, “Бойқўнғур” касмодромида қозоқларнинг “Байтерак” номли ракета комплекси яратиш лойиҳаси қандай бажарилаётгани ҳам Ха...

  • 07:08Наманганда журналист товламачиликда айбланмоқда

    Наманган вилояти Норин тумани ИИБ томонидан “Ҳуқуқ дунёси” газетаси Бош муҳаррири Барнохон Худоёрова товламачилик жиноятини содир этганликда айбланиб, ҳибсга олинди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик) билан айбланаётган журналист маҳаллий боғча мудараларининг аризаси билан ҳибсга олинган. Наманган вилояти Норин тумани ИИБ терговчиси Акмал Ўроловнинг матбуотга айтишича, журналистнинг ҳибсга олиниши ва терговолди суриштирув ишлари қонун доирасида олиб борилмоқда. Аммо жур...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону