03 July 2015
14:37 - Қозоғистон Халқаро Фазовий Станцияга учадиган космонавтини белгилади – Айдин Аимбетов
Бугун Нурсултон Назарбой Хавфсизлик Кенгаши аъзолари билан йиғилиш ўтказди, йиғилишда Халқаро Фазовий Станцияга учишга номзод бўладиган қозоқ космонавтининг исми белгиланди, дейилади Казинформнинг хабарида.

Хабарда айтилишича, қозоқ космонавтининг Халқаро Фазовий Станцияга учиши ҳақида Нурсултон Назарбой Россия Президенти Владимир Путин билан келишиб олган.

Бундан ташқари, “Бойқўнғур” касмодромида қозоқларнинг “Байтерак” номли ракета комплекси яратиш лойиҳаси қандай бажарилаётгани ҳам Хавфсизлик Кенгаши мажлисининг кун тартибида бўлган, Нурсултон Назарбой ҳукуматга бу лойиҳанинг бажарилиши бўйича топшириқлар берган.

Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Тошкентда кўприк қургани билан мақтаниш билан овора экан, Қозоғистон фазовий ракета комплекси яратмоқда.