03 July 2015
21:43 - Россия ширкати Ўзбекистонда трансформатор станциялари қурмоқда
Россия Федерациясининг СВЭЛ гуруҳи Ўзбекистонда трансформатор станцияларини қуришни бошлади. Ширкат ҳозирги кунда ишлаб чиқарувчи, лойиҳалаштирувчи ва етказувчи вазифасини бажариш билан бирга комплектли трансформатор станциялари қуради. Бу ҳақда хабар қиган “Уралинформбюро” агентлигига кўра, гуруҳ томонидан лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган дастлабки блок типли маҳсулотлар Ўзбекистонда қурилди.

Биринчи қуриладиган Одамтош ва Жарқудуқ станциялари Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманидаги янги газ конининг электр таъминоти тизимига киради. Ҳозир бу икки ерда монтаж ишлари якунланмоқда.